Испаниялик футболчи коронавирусга қарши курашиш учун футболчилик фаолиятини тўхтатди
01 apr 2020 11:16
News
Испаниялик футболчи коронавирусга қарши курашиш учун футболчилик фаолиятини тўхтатди
"Сельта" собиқ ўйинчиси Тони Довале ўз ватанида коронавирусга қарши курашишга қарор қилди.
Канзас Ситининг "Спортинг" клуби расмий сайти берган маълумотларга кўра, жамоанинг собиқ ярим ҳимоячиси Испанияда фармацевт бўлиш учун футболчилик фоалиятини тўхтатган.
29 ёшли футболчи бугун кунда Таиланднинг "Нави" клуби билан шартномага эга. Январь ойида у вақтинча Испанияга келганди ва бу ерда коронавирус тарқалаётганини гувоҳи бўлди.
Тўрт йил олдин фармацевт маълумотини олган Довале пандемияга қарши курашиш учун вақтинча бутсаларини михга илишга қарор қилди.
Хавбек ўзининг "Сельта", "Леганес", "Спортинг" (Канзас-Сити), "Луго" ва "Райо Вальекано"даги ўйинлари орқали танилган.
Link :
Source : sportingkc.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments