Latest news

Испания кубоги учрашувларида видеотакрорлардан фойдаланилади News

Испания кубоги учрашувларида видеотакрорлардан фойдаланилади

Испания қироллиги футбол федерацияси мамлакат кубоги баҳсларида видеотакрорлардан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилди.

Баҳсли вазиятлар, қизил карточка ва пеналти билан боғлиқ вазиятларни аниқлаш мақсадида VAR тизими Испания кубогининг 1/16 финал учрашувларидан бошлаб амалда қўлланила бошлайди.

Илгарироқ ушбу тизим кейинги мавсумдан бошлаб Испания чемпионатида қўлланиши хақида хабарлар чиққанди. Аммо Испания ФФси ушбу тизимни тест режимида жорий мавсумдан бошлаб амалда қўллашни маъқул топди.

Ушбу тизим айни пайтда Бундеслига ва Италия А серияси ўйинларида қўлланиб келинмоқда.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика