Latest news

21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  0 21:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  96 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  11 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  17 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  3 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  8 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  2 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  34 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2

Испания Кубоги финали бўлиши режалаштирилган "Ла Картуха" ҳакида қизиқарли фактлар News

Испания Кубоги финали бўлиши режалаштирилган "Ла Картуха" ҳакида қизиқарли фактлар

Стадион ҳали тўлиқ тайёр эмас аммо раҳбарият барчасини тўғрилашга ва тайёрлашга ваъда бермоқда.

Испания футбол Федерациясидагилар ҳар йили мамлакат кубоги финали учун стадион танлашдан чарчашди — ва кейинги 4 йил учун режа тузиб чиқишди: барча финаллар Севильядаги "Ла Картуха" (аввалги Олимпия) стадионида бўлиб ўтади. Арена бу йўлда "Ванда Метрополитано" билан курашда ғолиб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, "Ванда Метрополитано" Мадриднинг "Атлетико" жамоаси уй стадиони ҳисобланади.

• Сиғими 57 минг бўлган Олимпия стадиони (бошқа маълумотлар бўйича 60 минг) енгил атлетика бўйича Жаҳон Чемпионати учун қурилган. Ўша мусобақа 1999 йил Севильяда бўлиб ўтган. Аренанинг асосий камчилиги — югуриш йўлакчалари. Орадан 20 йил ўтган бўлса-да, уларни олиб ташлашмади. Аммо бошқа томондан бунга эхтиёж ҳам бўлмаган. "Ла Картуха"да "Бетис" ҳам, "Севилья" ҳам уй ўйинларини ўтказмайди.

Испан радиостанцияси COPE маълумотига кўра, югуриш йўлакчаларини финал учун олиб ташлашади, лекин бу мавсум эмас — биринчи финал 18 апрель куни бўлиб ўтади.

• Ушбу арена кўпроқ концертлар учун хизмат қилган: бу ерда Madonna, U2, AC/DC концерт берган. Шу билан бирга, стадионда футбол учрашувлари ҳам ўтказилган. Жонланиш янги асрнинг дастлабки йилларига тўғри келди: Испания термасининг учта ўртоқлик ўйини, икки бор Испания Кубоги финали, 2003 йилда УЕФА Кубоги финали ("Порту" 3:2 "Селтик").

Бу ерда охирги марта 2012 йил футбол ўйнашган: Испания Евро олдидан Хитой термасини мағлуб этган — 1:0.

• 2018 йил ёзида арена ёпилди. Стадион томи таъмирталаб ҳолатда эди, суғурта компанияси харажатларни қоплашдан бош тортди, расмий шахслар эса бўш ётган стадионга пул сарфлашни исташмади.

Энди бунга сабаб ҳам, маблағ ҳам бор: Андалусия таълим ва спорт вазири Хавьер Имброданинг айтишича, ҳар бир финалдан регион ўртача 43 млн евродан ишлаб топади. Стадионни таъмирлаш ва югуриш йўлакларини олиб ташлаш 15 млн еврога тушади.

• "Ла Картуха" стадиони асосчиларидан бири Антонио Крус уч йил аввал аренани ажойиб футбол стадионига айлантириш мумкинлигини ҳақида айтганди: "Биз стадион лойиҳасини ишлаб чиқаётганда кейинчалик уни футбол аренасига айлантириш имкониятларини сақлаб қолишга алоҳида эътибор берганмиз. Асосий муаммо — бу ерда ҳеч қайси клуб ўйнамайди. Стадион маъмурияти "Севилья" ёки "Бетис"ни уй ўйинларини шу ерда ўтказишга кўндириши зарур. Бу ерда барчаси ажойиб — жуда чиройли жойлар".

Ким билади дейсиз, балки яқин ойларда чиндан ҳам бирор жамоа бу стадионга кўчиб ўтар. "Бетис" ўз стадионида катта ҳажмдаги реконструкция ишларини амалга оширишни кўзлаган. Лойиҳага биноан трибуналар навбати билан таъмирланади — шу йўл билан клуб ўзига бошқа стадион қидириш муаммосига дуч келмайди, лекин бундай ҳолатда иш анчага чўзилади.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика