Latest news

03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  0 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  1 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  0 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  0 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  1 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  2 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  1 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  7 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  51

Исломбек Исмоилов: "Ёзёвон-Лочинлари" 2018 йил олий лигада қатнашишни мақсад қилган" News

Исломбек Исмоилов: "Ёзёвон-Лочинлари" 2018 йил олий лигада қатнашишни мақсад қилган"

Ўзбекистон Биринчилигининг 6-турида Фарғонанинг "Ёзёвон-Лочинлари" жамоаси лига етакчиси "Оқ-тепа"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба нашидасини сурди.

Очиғи, деярли ҳеч ким мезбонлардан бундай ғалабани кутмаганди. Уч кунда аввал Фарғонанинг бошқа бир жамоаси "Цементчи" ютқазган пойтахтликларнинг водийга амалга оширган иккинчи сафари ҳам омадсиз чиқди. Натижада "Оқ-тепа" турнир жадвалида янада пастлаган бўлса, "Ёзёвон-Лочинлари" сезиларли даражада юқорилади. Биз учрашувдан кейин мезбонлар устози, ёш мутахассис Исломбек Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Даставвал, "Оқ-тепа"га қарши учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Учрашувни ўзингиз ҳам кўрдингиз. Шиддатли, курашларга бой тарзда ўтди. "Оқ-тепа" жамоаси сафида тажрибали ўйинчилар борлигини билардик. Буни футболчиларга ҳам тушунтиргандик. Ўйлашимча, бугун иштиёқ тажрибадан устун келди. Йигитлардаги ғалабага бўлган иштиёқ ғалабанинг асосий омили бўлди. Аммо рақиб ўйин борасида биздан яхшироқ эди.



- Рақибнинг кучидан келиб чиққан ҳолда шогирдларингизни бугунги учрашувга қандай қилиб тайёрлаган эдингиз?

- Ҳамма ўйинга бир хил тайёрланамиз. "Локомотив-БФК"га қарши учрашувдан кейин одатдагидек мазкур ўйинга ҳам тайёргарлик кўрдик. Ғалаба қозонишни ростакамига хоҳлагандик, мақсадимизга етдик. Насиб қилса, секин-секин натижаларимиз бундан-да, яхшиланади. Биласиз, клубимизнинг ҳозирги ҳолати идеал даражада эмас. Шундан келиб чиқиб, айтадиган бўлсак, ҳозирги натижаларимизни ёмон, деб бўлмайди. Яқин келажакда Ёзёвонда ҳам "Цементчи", "Оқ-тепа" сингари профессионал клуб фаолият кўрсатади. Шу йўлда ишлаяпмиз.

- Майдоннинг сифатида аъло даражада эмаслиги кўриниб турибди. Бугунги ғалабада бу ҳам роль ўйнади, деб ўйлайсизми?

- Тўғри, биз доим шу майдонда машғулот ўтказамиз, рақибларни қабул қиламиз. "Оқ-тепа" аксинча, сунъий қопламали майдонда ўйнайди, шуғулланади. Бу ўз таъсирини ўтказиши аниқ. Шу боис, бизнинг майдонда ўйнаган рақиблар қийналади. Аммо фактни шуки, бугун ҳар иккала жамоа ҳам шу майдонда тўп сурди. Юқорида айтганимдек, бугунги ғалабанинг замирида футболчиларимизнинг иштиёқи ётибди.

- Ҳисоб 3:1 кўриниш олганига оддий ҳол сифатида қарадингизми ёки ажабландингизми?

- Бизни ҳар доим Қувасойнинг "Цементчи" жамоаси билан солиштиришади. (кулиб) Кеча клубимиз раҳбарлари "Цементчи" "Оқ-тепа"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди, сизлар ҳам шу ҳисобда ютасизлар, дея шарт қўйишган эди. Албатта, рақибнинг кучидан келиб чиққан ҳолда биз ваъда бермасдан, ҳаракат қилишимизни айтгандик. Чунки қувасойликлар билан бизни солиштириб бўлмайди. Уларда яратилган шароит билан бизнинг шароитлар орасида ер билан осмонча фарқ бор. Сабаби, "Цементчи" олий лигага чиқишга ҳаракат қиляпти. Очиғи, раҳбарларимиз олдимизга шарт қўйганидан кейин ғалабага умид қилгандик, лекин 3:1 ни эмас, 1:0, 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришишни ўйлагандик. Умумий маънода, ғалабага ишонгандик.

- Бугун нечанчи голдан кейин ғалаба қозонишларингга ишонч ҳосил қилдингиз?

- Ҳакам ўйинни якунловчи хуштагини чалмагунича ғалабага ишонмадим. Боиси, йигитлар учта гол уришганидан кейин бироз хотиржамликка берилишяпти. Бу ҳолатга кўп тушяпмиз. Ўтган йили "Зомин"ни  3:0 ҳисобида ютиб турганимизда, хотиржамликка берилганимиз сабабли, 8 дақиқа ичида 3та гол ўтказиб юборганмиз. Қайсидир ўйинда сафарда 0:2 ҳисобида ютаётган вақтимизда 4 дақиқа ичида дарвозамиздан 2та гол олиб чиқдик. Шунинг учун ҳам 3:0 дан кейин вазият ўзгариб кетишидан қўрқиб тургандим. Мен учун ҳисоб йирик кўриниш олмаса яхши эди. Айтганимдек, биз ҳисоб йириклашгани сари ўйинимизни бўшаштириб юборамиз. Худога шукр, бугун бундай бўлгани йўқ. Аниқроғи, иккинчи учрашувки йигитлар гол уришганидан кейин бўшашмасдан сўнгги дақиқаларгача ҳаракат қилишяпти.

- Жамоангизнинг ушбу мавсумдаги иштироки ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз.

- Олдимизга муайян бир вазифа қўйилмаган. Жамоанинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда юқори ўринлар учун кураш олиб борамиз. Кучли учликми ёки бешлик, бунинг жуда катта аҳамияти йўқ. Лекин йилдан-йилга ривожланиб, камчиликларни бартараф қилиб, 2018 йил олий лигада қатнашишни мақсад қилганмиз. Яъни, шу режа асосида иш олиб боряпмиз.



- Режа бўлгани яхши. Ҳар қандай жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйиши керак. Шу мақсад йўлида қандайдир ишлар амалга ошириляптими?

- Етарлича ўзгаришларни амалга оширдик, деб ўйлайман. Хусусан, бу йилдан жамоада ўйнаётган футболчилар вақтида маош ва мукофот пулларини олишмоқда. Овқатланиш рациони йўлга қўйилди. Футболда бу икки жиҳат муҳим роль ўйнашини барча билади. Қолаверса, жамоа аъзолари тўлиқ кийинтирилди. Жамоа ўтган йили биринчи лигада дебютини нишонлаганида футболчилар маош олишмаган. Янги мавсум учун эски таркиб сақлаб қолинди. Айтганимдек, ўйинчиларга шароитлар яратиб берилди. Клуб раҳбарларининг ривожланиш дастури бор. Насиб қилса, шу дастур бўйича босқичма-босқич ривожланиб борамиз, деган умиддаман.

- Келажакда раҳбарлар сизга ишонишда давом этса, жамоани маҳаллий йигитлар билан шакллантирасизми?

- Ҳозирги таркибимиздаги йигитлар асосан Фарғона вилоятидан. Қўл остимда бошқа вилоятдан футболчи йўқ. Агар четдан футболчи таклиф қилиш имконияти туғилса ва у менинг қарашларимга тўғри келса, албатта чақиришим мумкин. Бироқ ҳозир бундай бўлмаслиги ҳақиқатга яқинроқ. Боиси, яхши ўйинчи айни вақтда Ёзёвонга келиб ўйнамаса керак. Бунинг учун клуб аввало чемпионатда юқори ўринларни эгаллаб, ном қозониши лозим.

- Раҳбарият ривожланиш дастури бўйича ишлаётгани, ўзгаришларни амалга ошираётганини айтиб ўтдингиз. Сиз мураббий сифатида нималарни ўзгартирдингиз?

- Очиғи, клубга келган кунимдан бошлаб, кўпроқ ташкилий ишларга эътибор қаратдим. Футболда майда нарсалар бўлмайди, дейишади. Ўйинчиларнинг тўғри овқатланишидан тортиб, ётоқхона-ю, сафар ўйинларига бориб келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида транспортини ҳам назардан четда қолдирмаяпмиз. Клубимиз раҳбари Дилмурод ака Эргашев футболни яхши кўрадиган инсон. Шунчаки, бу кишига тўғри йўл кўрсатиш керак эди. Ёш бўлсам ҳам раҳбаримиз билан маслаҳатлашимиз, ривожланишнинг босқичма-босқич йўлидан бирга боряпмиз. Кўп нарсаларга ўзгартиришлар киритяпмиз. Оддий мисол, тез орада жамоамиз ўз автобусига эга бўлади. Қолаверса, келаси йилдан клубнинг ўз базаси ҳам бўлади. Қисқаси, ҳар йили жамоанинг ривожланиши учун 2-3та жиддий ўзгаришларни амалга оширяпмиз.

Фурқатбек НИШОНОВ

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика