Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Исломбек Исмоилов: "Бундан кейин бўшашмасак, кўзлаган мақсадга эришамиз" News

Исломбек Исмоилов: "Бундан кейин бўшашмасак, кўзлаган мақсадга эришамиз"

ПРО-Лига 4-туридан ўрин олган “Турон" - "Истиқлол" (2:1) учрашувидан сўнг клубимиз бош мураббийи Исломбек Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.





"Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам кутилганидек шиддатли ўзига хос муросасиз руҳда кечди. Ўйиндан келиб чиқиб ўзгаришлар қилдик. Йигитларга охиригача курашишгани учун раҳмат ! Биринчи ўрин футболчиларга, жамоамизга руҳий далда беради деб ўйлайман. Бу шу вақтгача қилган меҳнатларимизнинг самараси ҳисобланади. Бундан кейин ҳам бўшашмасдан ишласак, мавсум охирида кўзлаган мақсадимизга етамиз.

Футбол шунақа нарсаки, машғулотда бошқа бир вазият устида ишлайсиз, ўйинда эса бошқа вазият бўлади. Голдан кейин ҳотиржамликка берилиш руҳий ҳолат билан боғлиқ. Нафақат ўйин давомида балки, машғулотларда ҳам футболчиларга тушунча берамиз. Ҳар доим диққат эътиборни йўқотмаслик керак, 90 минут курашиш лозим. Биз футболчиларга ўргатаётган услуб ва тактика ҳужумкор футболга асосланган.

Янги келган футболчилар ўйиндан ўйинга мослашиб боришади. Улар келганига 2 ой бўлди. Жамоадаги аксарият футболчилар 8-9 ойдан бери бирга ўйнайди. Футболчиларни бир жамоага мослашиб кетишига маълум вақт керак бўлади. Отабек Ҳайдаров ва Шукурали Пўлатов улкан тажрибага эга футболчилар ҳисобланади. Шунга қарамай улар бугун ишончли ўйин кўрсатди. Масалан, жамоамизнинг биринчи голи айнан Отабек Ҳайдаровнинг узатмасидан сўнг киритилди.

Ғалабадан сўнг ҳам танқидий савол берилаяпти? Қачон шундай бўлди? Матбуот анжуманида ўйин таҳлили бўлади. Журналистлар томонидан берилаётган саволларни танқидий руҳда бўлди деб ҳисобламайман. Аслида танқид бўлгани яхши, балки ўйинни бошқа ракурсдан кўрган журналистлар камчиликларимизни айтишса, биз навбатдаги ўйинларда бу каби холатларни кўриб чиқамиз",- дейди Исломбек Исмоилов.
 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика