Latest news

11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  0 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  7 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  46 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  83 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  136

Исломбек Исмоилов: "Бизда вақт чўзиш учун яққол ҳаракат бўлгани йўқ" News

Исломбек Исмоилов: "Бизда вақт чўзиш учун яққол ҳаракат бўлгани йўқ"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Турон" - "Андижон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Аввало стадионга вақтини аямасдан келиб бизни қўллаб-қувватлаган, умуман жамоамизга мухлислик қилиб турган барча-барчани Суперлига жамоаси устидан биринчи қозонилган ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, қийин об-ҳаво шароитида ўтди. Ҳавонинг иссиқлиги туфайли футбол ўйнашга қийинчилик бор эди. Ҳоҳлаймизми, йўқми бундай холатда футболчиларга қийин бўлиши табиий, биринчи бўлимда бу нарса яққол кўзга ташланди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Жасур Хакимов гол урди, кейинроқ пенальтидан фойдалана олмадик. Ўйлайман, агар ўша пенальтидан унумли фойдаланганимизда ўйин тўлиқ биз томонга ўтарди. Чунки 1:0 ҳисоби ҳар доим хавотирли, бундай вазиятда жамоа ҳисобни ушлаб қолиш ҳақида ўйлай бошлайди. Жамоамизда ғалабаларга кўникиш секин-аста ҳосил бўлаяпти. 1:0 дан сўнг кўпроқ ҳимояга эътибор қаратди. Танаффусда ҳам биз йигитларга ҳужумкор ўйин кўрсатишда давом этишларини айтдик.

- "Турон" жамоасининг навбатдаги босқичга чиқиши тақвим қулай келгани ҳам сабаб бўлди деб ўйлайсизми?


- Иккита ўйинни уйда ўтказдик, бу бизни ютуғимиз. Уйда жамоа кўтаринки кайфиятда ҳаракат қилади. Лекин уйдами, сафардами сизга рақиб бўладиган жамоа ўзгармайди. "Андижон"да ҳам имконият бор эди, "Арал Самали" билан ўйинда дуранг натижа қайд этишди. "Арал Самали" ҳам кучсиз эмас, улар ПРО-Лигада яхши ўйин намойиш этмоқдалар. Тақвим ҳамма учун бир хил. Буни ҳисобга олсак, "Локомотив" фақат битта ўйинни уйда ўтказди. Лекин биринчи ўрин билан гуруҳдан чиқди. Аввало жамоалар ўз имкониятидан фойдаланса бўлди, шахсан ўзим буни тақвим билан қиёсламаган бўлардим.

- Олдинда жамоангизни "Пахтакор" ва АГМКга қарши ўйинлар кутиб турибди. Рақибларнинг даражасидан келиб чиқиб хавотир йўқми?


- Қўрқсак, унда майдонга чиқмай қўявергвнимиз яхши. Бизда рақибдан қўрқиш бўлмайди. Йигитлар бугун анча меҳнат қилишди. Ўйиндан-ўйинга биз янада сифатли жамоага айланиб борамиз. Насиб бўлса чемпионат доирасида ҳам ғалабали юришларимизни давом эттирамиз. Чемпионат доирасида кетма-кет 3 та ўйинимиз бор, "Пахтакор", АГМК ва "Қизилқум" жамоалари билан ўйинлар бизни кутиб турибди. Ўша ўйинларда максимал натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Иккинчи бўлимда ўйинга қўшилган Абдураҳмон Абдулҳақов провакацион ўйин намойиш этди. Бу унинг характери боғлиқми ёки мураббийлар кўрсатмаси шундай бўлган эдими?


- Абдураҳмон Абдулҳақов "Андижон"да ўйнаган. Уни сизлар яхши биласизлар. Уни характерида шунақа кайфият бор, лекин ўша вазиятда рақиб футболчисин унинг елкасини босиб ўтди. Ён ҳакам вазиятни кўрганди, шу сабаб бош ҳакамга хабар берди. Абдулҳақовга биз бирга-бир вазиятларда ўйинни ўзига олишини тушунтирамиз. Рақибни алдашга киришсангиз, кўп вазиятда қоида бузилиши бўлади. Биз Абдураҳмонга ҳеч қачон шундай ўйин намойиш этиши ҳақида кўрсатма бермаймиз.

- Водий дербилари агрессив холатда ўтади. Бугунги ўйин ҳам шу мақомдан қолишгани йўқ. Жамоангизнинг тажрибали футболчилари нималарнидир режа қилишди. Масалан Жавоҳир Соҳибов, Абдураҳмон Абдулҳақов. Футболчи ҳар қандай вазиятда ўзини профессионал тутиши керак. Бу ҳар икки жамоада ҳам кузатилган холат. Ўйиндан олдин шу ҳақида кўрсатмалар берганмидингиз?

- Ҳеч қачон ўйин сифатига таъсир қилувчи ҳаракатлар бўйича кўрсатма бермаймиз. Менимча, ҳеч қайси мураббий бундай кўрсатма бермаса керак. Футболнинг соф вақтини кўпайтиришга, кўпроқ футбол ўйнашга кўрсатма берамиз. "Андижон" таркибида бир ёш футболчилар бор, шунга қарамай улар бугун жуда яхши ўйин намойиш этишди. Тажриба барибир ўз сўзини айтган бўлиши мумкин. Биз провакацион ҳаракат бўйича кўрсатма бермаймиз. Бизда вақт чўзиш учун яққол ҳаракат бўлгани йўқ.

- “Андижон" фан клуби ҳақида фикрингиз?


- “Андижон" жамоаси мухлислари бугун стадионда ажойиб муҳит яратишди. Меҳмон жамоа мухлисларига, ўзимизнинг жамоамиз мухлисларига ҳам раҳмат айтаман. Улар об-ҳаво иссиқ бўлишига қарамай стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлашди.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика