Latest news

19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  0 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  1 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  3 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  13 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  1 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  24 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  1 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  4 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  4 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  2 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2

Ислом Қобилов “Металлург”нинг 700-голи муаллифи News

Ислом Қобилов “Металлург”нинг 700-голи муаллифи

Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда бекободликлар ўзларининг олий лига баҳсларидаги 700-голларини киритишди.

Бунгача 557 ўйинда “Металлург” рақиблари дарвозасига 697 та гол урганди. Дастлабки турларда рақиблари дарвозаси томон йўл топа олишмаган пойтахт вилояти вакиллари бу сафар битта ўйинда тўртта гол киритишга муваффақ бўлишди. Учрашувнинг 38-дақиқасида Ислом Қобилов киритган гол эса “Металлург” учун юбилей – 700-гол сифатида тарихдан жой оладиган бўлди.

Бевосита ушба голнинг киритилишига тўхталадиган бўлсак, гол муаллифи учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Жаҳонгир Абдумўминов ҳам бўлиши мумкин эди. Аммо қанотдан тўп етказиб берилганда Жаҳонгирнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга эса бекободликларнинг бир йўла икки ўйинчиси – Ислом Қобилов ва Зоҳид Абдуллаевлар ташланишди. Ислом иккинчи қаватда яхши ўйнайди. Шук боис у тўпни пастга туширмасдан боши билан уриб дарвоза чизиғининг кесиб ўтишини таъминлади. Сўнгра ҳар эҳтимолга қарши Абдуллаев ҳам тўпга зарба бериб голга шубҳа қолдирмади. Бироқ бу вазиятда гол барибир “Металлург”нинг ёш ҳимоячиси Ислом Қобилов ҳисобига ёзилди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика