Latest news

08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  1 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  4 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  50 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4

Ислом Исмоилов: "Саудия Арабистони билан ўйинда икки хил тактикани синовдан ўтказдик" News

Ислом Исмоилов: "Саудия Арабистони билан ўйинда икки хил тактикани синовдан ўтказдик"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси апрель ойидаги Осиё кубогига муносиб тайёргарлик олиб бориш мақсадида Саудия Арабистонида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказди.

Мамлакатнинг мазкур ёш тоифасидаги жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларидан сўнг терма жамоа устози Ислом Исмоилов фикрларини билдирди. 

"Саудия Арабистони билан учрашувга келадиган бўлсак, мақсадимиз икки хил бўлимда иккита тактикани синовдан ўтказиш эди. Биринчи бўлимда юқорига кўтарилиб, рақибга тинимсиз босим ўтказиш, иккинчи бўлимда рақибни иккинчи худудда кутиб олиш ва қарши ҳужумларда ўйнаш вазифаси юклатилганди. Ўйлаган нарсаларимиз амалга ошди, умуман олганда Саудия Арабистонидаги йиғинимиз ёмон ўтмади. Футболчилар ўзларига берилган вазифани тўлиқ бажаришди. Саудия Арабистони гуруҳимиздаги асосий рақибимиз бўлгани учун тўлиқ имкониятларимизни оча олмас эдик. Шу боис икки учрашувда турли тактикалардан фойдаландик. 

Осиё кубогига кам вақт қолмоқда. Олдинда Туркияда, кейин Беларусь давлатидаги мусобақаларда қатнашамиз. ЎФА томонидан бизга барча шароитлар яратиб бермоқда. Бунинг учун терма жамоалар марказига миннатдорчилик билдириб қоламан. Асосий мақсадимиз Осиё кубогида Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш ва муносиб иштирок этиш",- дейди Ислом Исмоилов.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика