Latest news

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  16 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

Ислом Исмоилов: "Футболчилар иккинчи бўлимда ўзларида куч топа олишди" News

Ислом Исмоилов: "Футболчилар иккинчи бўлимда ўзларида куч топа олишди"

Суперлиганинг еттинчи туридан ўрин олган "Турон" - "Пахтакор" ўйинидан сўнг мезбонлар устози Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди.



- "Пахтакор" билан учрашувга бир ҳафта давомида жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақиб сафида бир қанча маҳоратли ва тажрибали футболчилар борлигини биламиз. Уларда ёмон футболчининг ўзи йўқ. Шу боис махсус дастур ишлаб чиққандик. Футболчиларга раҳмат айтаман. Берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Кўпроқ тактик ҳаракатларга эътибор бердик. Биринчи бўлимнинг 30-дақиқасигача рақибда гол уриш учун имконият бўлмади. Дарвозамиз олдида хавфли вазият юзага келтира олмади. Пенальти ўйинни ўзгартириб юборди. Фикримча у ерда 50/50 вазият эди. Контакт ҳам йўқ эди. Ҳакамлар ҳақида гапирмайман дегандим. Лекин барибир айрим қарорлар ўйинни натижасига ўз таъсирини ўтказмоқда. Мана шу ўйинга қанчадан-қанча инсонларнинг меҳнати ётибди. Битта қарор ўйинни ўзгартириб юбормаслик керак. VAR тизими жамоамиз иштирокидаги битта ўйинда ишлади, холос. У ҳам бўлса "Сўғдиёна" билан ўйиндан кейин. VARдан оқилона фойдаланиш лозим. Бу керак. Чунки баҳсли вазиятлар бўлмоқда. Футболчиларга раҳмат айтаман. Иккинчи бўлимда ўзларида куч топа олишди".

- Фозил Мусаевнинг алмаштирилиши жароҳат билан боғлиқми?
- Фозил Мусаев оёқ мушакларидан жароҳат олгани боис алмаштирилди. Унинг ўрнига майдонга тушган Жавоҳир Соҳибов ҳам ёмон ҳаракат қилмади. Гол урди. Жавоҳир аста-секин спорт формасини тиклаб бораётганидан хурсандман. Унинг салоҳияти катта.

- Футболчилар танаффусга асабий руҳда танаффусга йўл олишди. Иккинчи бўлимда ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатишди. Уларни қандай қилиб ўзгартирдингиз?
- Асабий ҳолат бўлиб туради. Футболчилар катта ҳажмдаги ишни бажармоқда. Арзимаган хато нафақат футболчиларни, стадионга келган мухлисларни ҳам асабийлаштирди. Бу майдондаги ўйинчига бир неча баробар таъсир қилади. Биринчи бўлимдан сўнг уларни руҳиятини кўтаришга ҳаракат қилдик. Ўйинни бошида озгина қўрқув ёки босим кузатилди. 

- Дарвозабонлар муаммоси бугунги ўйинга келиб барҳам топгандек бўлди...
- Акмал Ортиқов бугун ажойиб ўйин кўрсатди. Ўйиндан-ўйинга оптимал спорт формасига кириб боряпти. Дарвозабон ярим жамоа. 

- Жамоа ҳамма ўйиндар ҳар хил таркибда ўйнамоқда...
- "Андижон" билан ўйинда ҳам шу таркиб майдонга тушганди. Айрим чизиқларда ўзгаришларга қўл уряпмиз. Кубокда кам ўйнаётган футболчиларга имконият бердик. Бизда иккита тенг таркиб йиғилган. Ҳар қандай футболчини ўрнини тўлдира оладиган ижрочимиз бор. 

- Тожикистонлик футболчи қачон майдонга тушади?
- Марказий чизиқда рақобат катта. Унга ҳам имконият беришга ҳаракат қиламиз. Уни бекорга жалб қилмаганмиз.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика