Latest news

09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  1 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  62 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  17 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  65 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  23 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  2 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2

Ислом Аҳмедов: “Навбаҳор”даги муҳит менга жуда ёқди” News

Ислом Аҳмедов: “Навбаҳор”даги муҳит менга жуда ёқди”

Бир неча йиллардан буён ОФК инстркутори сифатида ишлаб келаётган Ислом Аҳмедов яқиндагина “Навбаҳор” мураббийлар штабида иш бошлади.
Эндиликда Ашурматовга яқиндан ёрдам берадиган мутахассис сайтимизга интервью берди.

- Очиғини айтганда, мураббийлик ишимни жуда соғингандим. Шу боис бош мураббий ёки ёрдамчи мураббий бўлибми ишлашнинг аҳамияти юқори эмасди. Албатта “Навбаҳор” ва Ашурматовнинг таклифи мен учун кутилмаган бўлди дейиш мумкин. Бахтиёр Аъзамович учун ҳам воқеалар ривожи бундай тус олишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак. Унга масъулиятли вазифани топширишди. Эндиликда олимпия терма жамоаси билан ҳам кўзланган мақсадлар учун курашади.

- Бахтиёр Аъзамович билан олдиндан таниш эдик ва ўзаро муносабатларимиз яхши. Ростини айтганда, ёрдамчи мураббийликка клубнинг номзодлари кўп эди. Улардан мени муносиб кўришгани албатта қувонтирди. Мен ҳам ўз навбатида ишонч билдиргани учун “Навбаҳор” раҳбариятига ва Ашурматовга миннатдорчилик билдираман. Яна шуни ҳам қилишни истардимки, бу йил ҳам жамоани Бахтиёр Аъзамович шакллантирди. Ҳар бир футболчи айнан унинг таклифига биноан келган. Шу боис бош мураббийнинг жамоа билан бутунлай хайрлашиши тўғри бўлмасди.
 
- Жамоа машғулотлари ва ўтказаётган назорат учрашувларини четдан туриб кузатиб бормоқдаман. Шу тариқа аста-секин танишяпман. 4 мартдан бошлаб астойдил ишга киришаман.

- Жамоани 3-4 кун кузатиб шунга амин бўлдимки, ички муҳит аъло даражада. Энг асосийси ҳам шу. Муҳит яхши бўлса, ишда ҳам енгил бўлади. Мураббийлар штаби ҳам бир-бирини сўзсиз тушунади. Жамоада мехнаткаш йигитларни йиғилгани кўриниб турибди.

- Селекция борасида ҳозирдан шошилинч хулоса бериш қийин. Буни мавсум кўрсатади. Умид қиламизки, раҳбарият ва мухлислар ишончи оқланади. Ниятимиз курашчан жамоа шакллантириб, наманганлик ишқибозларга ҳар бир баҳсда завқ улашишдир.

- Жамоада мен маслаҳатчи мураббийман. Яхши биласиз эндиликда бош мураббий кўпроқ ОТЖда бўлади. Бундай пайтда биз ёрдамчи мураббийлар унинг йўқлигини билинтирмасликка харакат қиламиз. Шундай бўлади ҳам.

- Натижага Бахтиёр Аъзамович жавоб беради. Шундай экан машғулотлар ҳам унинг дастури асосида ўтади. Лекин мен ҳам ўз маслаҳатларимни бериб бораман. Бир сўз билан айтганда, бамаслаҳат иш олиб борамиз. Тўғриси, футболга қарашларимиз деярли бир хил.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика