Latest news

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  18 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  43 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  5 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Ислом Аҳмедов: “Йигитлар ҳаракат қилишди, лекин...” News

Ислом Аҳмедов: “Йигитлар ҳаракат қилишди, лекин...”

Матбуот анжуманиниг иккинчи қисмида журналистларнинг саволларига “Навбаҳор” жамоасининг маслаҳатчи мураббийи Ислом Аҳмедов жавоб қайтарди:
- Бугунги учрашувда ғалабани сақлаб қолишимиз учун эътибор етишмади. Футболда қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар охиригача ўйнаш керак. Футболчиларимиз ўйин охирларида ҳимояга ётиб олишди. Шу билан биргаликда, икки нафар ҳимоячимизни жароҳат олиб мудатидан олдин сафдан чиққани ҳам ўз таъсирини ўтказди деб ўйлайман.

- Сўнгги сонияларда “Навбаҳор” дарвозасига белгиланган пенальти хусусида нима дея оласиз?
- Учрашувни назоратчиси бор. Бундан ташқари ўйин комиссари ҳам баҳсни кузатди. Шу сабабли, ҳакамларнинг ҳаракатига уларни баҳо беришгани маъқул. Ўзимни фикрим ҳақида тўҳталадиган бўлсам, ҳакам ўйин назоратини қўлидан чиқариб юборди. Бир қатор вазиятларда назоратни кўздан қочирди. Бир нечта вазиятларда жароҳатлар кузатилди. Олий лига клублари ўртасидаги учрашувларни яхши савияга эга бўлган ҳакамлар бошқаришса яхши бўларди. Бир сўз билан айтганда ҳакамнинг савияси ўйинга мос тушмади. Учрашув эса чиройли руҳда ўтди. Ҳакам эса вазиятларни тўғри тушуниб, муносиб қарор чиқара олмади.

- Рақиб намойиш этган ўйин хусусида нима дея оласиз?
- “Металлург” жамоасини кучли жамоа эканлиги кўзга ташланди. Яъни меҳмонлар кутганимиздек ўйин кўрсатишди. Лекин, жамоамиз ҳам бугун ёмон ўйин намойиш этгани йўқ. Яъни футболчиларимиз биринчи учрашувга қараганда фаолроқ бўлишди. Йигитлар муносиб тарзда тўп суришга интилишди. Олдингидек узун паслар кузатилмади. Шу билан биргаликда ҳужумлар ҳам кўпроқ ташкил этилди. Умуман олганда футболчиларимизнинг кўрсатган ўйинларидан қониҳиш ҳосил қилдим. Аммо, натижа борасида афсуски бундай дея олмайман. Охирги дақиқаларда тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой бериш жуда алам қилар экан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика