Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  4 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Ироқлик журналист: "Равшан Эрматов яхши ҳакам, бунга шубҳа йўқ" News

Ироқлик журналист: "Равшан Эрматов яхши ҳакам, бунга шубҳа йўқ"

Эрон ҳамда Ироқ терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган Осиё Кубогининг 3-тур учрашувидан олдин ироқлик журналист, "Al Malaeb" газетаси муҳбири Маҳер Ҳассан Суваед билан кичик суҳбат уюштирдик.

Эслатиб ўтамиз, Эрон - Ироқ учрашувини Равшан Эрматов бригадаси бошқаради.



"Эртанги ўйин жуда қийин бўлади, чунки Эрон терма жамоаси Осиёнинг энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Аммо ироқликлар ушбу баҳсга тайёр.

Бу учрашувни Равшан Эрматов бошқаради. У яхши ҳакам, бунга шубҳа йўқ. Аммо Эронга қарши бўладиган баҳсда ҳаммаси ўзимизга боғлиқ бўлади. Қандай ўйин кўрсатсак шунга яраша натижа бўлади. Ироқ ва Эрон азалий рақиб эканлигини яхши биласиз. Мухлислар терма жамоадан фақат ғалабани талаб қилади. Бу ўйинда эронликларни таслим қилиш биз учун жуда муҳим.

Ироқ бош мураббийи Сречко Катанец ҳақида маҳаллий журналистларнинг фикри ижобий. Мутахассисга вақт керак. У яқинда терма жамоага келди. Катанец биз Осиё Кубогида чемпион бўламиз дегани йўқ, у кўпроқ жамоанинг ўйини кучайтириш, мусобақада яхши иштирок этиш ҳақида ўйлаяпти" - дейди Маҳер Ҳассан Суваед.



Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика