Latest news

22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  0 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:22"Антверпен" — "Ауд-Хеверле Лёвен". Таркиблар маълум  4 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  24 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0 20:30Суперлига. "Сўғдиёна" Жиззахда "Машъал" билан ўйинда ғалабани ўзиники қилди  12 20:04"Ризеспор" — "Гёзтепе". Чемпионатнинг илк тур ўйини учун таркиблар маълум  0 19:54"Ливерпуль" Англия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 18:28Суперлига 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик қарорлари таҳлили  3 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  19 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  5 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  2

Ироқ - БАА. Превью News

Ироқ - БАА. Превью

Осиё Кубоги учинчи ўрин учун ўтадиган Ироқ ва БАА ўртасидаги баҳс Ньюкасл шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
Ироқ гуруҳда Иордания (1:0) ва Фаластинни (2:0) мағлуб этди, Японияга (0:1) ютқазиб қўйиб иккинчи ўринни эгаллади. Чорак финалда Радҳи Шенаишил шогирдлари Эронни пенальтилар сериясига мағлуб этиб ярим финалга чиққан. Ярим финалда Ироқ Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

БАА эса "C" гуруҳида Қатар (4:1) ва Баҳрайнни (2:1) таслим қилди, Эрон (0:1) ютқазиб қўйди. Чорак финалда араблар амалдаги Осиё чемпиони Японияни пенальтилар сериясида мағлуб этди - 5:4. Ўтган босқичда БАА мусобақа мезбони Австралия олдида ожиз қолди - 0:2.

Ироы ўз тарихида саккизинчи бор қитъа чемпионати финал босқичида қатнашмоқда. Жамоанинг мусобақадаги энг яхши натижаси 2007 йил қайд этилган. Ўша йил ироқликлар қитъа чемпиони бўлишганди.

БАА учун бу йилги мусобақа 9-Осиё Кубоги ҳисобланади. Ушбу жамоа 1996 йил ўз уйида ташкил этган қитъа чемпионатида финалга қадар етиб борган.

Бу икки жамоа ўзаро 22 марта тўқнаш келган. Ироқнинг ҳисобида 8та ғалаба бор, 5 ўйинда БААнинг қўли баланд келган. Қолган 9 учрашувда томонлар дуранг ўйнашган.

Ушбу жамоалар Осиё Кубоги доирасида икки марта ўйнашган. Ироқ ҳисобида ҳам, БАА ҳисобида ҳам биттадан ғалаба бор.

3-ўрин учун ўйин
Ироқ - БАА
30 январь 2015. Ньюкасл. 14:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Ёсир Тулефат (Баҳрайн), Иброҳим Муборак (Баҳрайн)
Захира ҳаками: Бенжамин Жон Уильямс (Австралия)


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика