Latest news

08:17Руд ван Нистелройга Чемпионшипдан ташкил тушди  2 07:42ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Қатар меҳмони бўламиз  9 00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  2 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  2 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  2 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  1 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  5 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  9 21:35Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"  13 20:57Ансу Фати яна жароҳат олди. Футболчи бу сафар қанча муддатга сафдан чиқди?  6 20:30"Рома" Туркия бош мураббийи билан алоқага чиқди  3 20:02Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин  0 19:41Киммих "Бавария"дан кетадими? Футболчи жавоб берди  0 19:14Тедеско бош мураббий экан Куртуа Бельгия термасига қайтмайди  2 18:38Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди матбуот анжумани (тўлиқ)  54

Ирисметов хориж матбуоти нигоҳида News

Ирисметов хориж матбуоти нигоҳида

Жаъфар Ирисметовнинг футболчилик пайтида қайд этган натижалари нафақат бизни, балки хорижлик ҳамкасбларимизни ҳам бефарқ қолдирмаган.
Чиндан ҳам унинг амалга оширган ишлари таҳсинга лойиқ. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси томонидан 2012 йили эълон қилинган таҳлил натижаларига кўра Ирисметов фаолияти давомида 428 та ўйинда 239 та гол урган ҳолда умумий рейтингнинг 9-поғонасидан жой олганди. Бундай кўрсаткични қайд этиш осон иш эмас, албатта. Биласиз, Ирисметов футболчиликни тугатганидан кейин мураббийлик фаолиятини бошлашга қарор қилган. Аммо ҳозирда унга ушбу соҳада жадал қадам ташлаш осон кечмаяпти. Биз эса ҳар доим Жаъфар билан ўзига тааллуқли бирор-бир янгилик бор ёки йўқлиги ҳақида сўраб турамиз. Ўтган ҳафтада доимгидек салом-алик қилган пайтимизда украиналик журналист қўнғироқ қилиб интервью олганини айтиб қолди. Маълум қилишича, луганслик ҳамкасбимиз Виктор Ерёмин Қозоғистоннинг sportsffa.kz портали учун Ирисметовга сим қоқди ва бир нечта саволларга жавоблар олди. Айтиш керакки, Ирисметов мазкур жараёнда очиқ-ойдин мулоқот қилганини таъкидлади. Албатта, мазкур суҳбат қай тарзда олиб борилгани қизиқ туюлди. Шу боис украиналик журналистнинг Ирисметов билан уюштирган суҳбатини ҳукмингизга ҳавола қиламиз.   



“Украина ва Қозоғистон чемпионатлари бир-бирига ўхшаш”
- Жаъфар айтингчи, сенинг “Кривбасс”дан “Қайрат”га ўтишингиз қандай содир бўлганди?
- Ўша пайтда “Кривбасс”да Киев “Динамо”сининг собиқ ўйинчиси Владимир Мунтян бош мураббий эди. Назаримда, мен у ердаги фаолиятимни ёмон бошламагандим. Ўртоқлик учрашувларида 4 та гол ҳам ургандим. Кейинчалик эса оғир юкламалар кўпайиб кетди ва бу ҳолат менга ўз таъсирини кўрсатди. 2003 йилги мавсум бошланишида мени ўнг қанот ҳимоячиси сифатида синаб кўришди. Мен эса ҳеч қачон ҳимояда ўйнамаганман. Менинг жойим ҳужумда. Ахир қанот ҳимоячиси эмасман-ку!   
“Қайрат”га ўтиш варианти пайдо бўлди. Олмаотага келиб шундай хулосага келдимки, мен кутган футбол айнан шу ерда экан.

-   Украина чемпионатидан кейин Қозоғистон чемпионатида ўйнаш сизга қандай туюлди?
-   Шуни айта оламанки, Украина чемпионати ўша пайтда нисбатан юқори эди. Лекин иккала чемпионатнинг услуби бир-бирига ўхшаш. Ўйинларда кўпроқ ҳужумлар уюштиришга эътибор қаратилади. Шунингдек, жисмоний тайёргарликка ҳам алоҳида қарашади.  

 ПЕТРУШИН, ЙООР, ПАЙПЕРС, ШТОРК, БАБАЯН
-   “Қайрат”да жамоавий ва шахсий кўрсаткичлар бўйича сенинг натижаларинг ёмон эмасди. Лекин икки мавсумдан сўнг “Олмаота”га ўтиб кетдингиз...
-   Тўғри. Олмаоталиклар билан 2004 йили бронза медалини қўлга киритганмиз. Икки марта Қозоғистон Кубоги финалига чиқдик. Лекин ўшанда бизга ғалаба учун озгина омад етишмай қолганди. Ўша финалларда “Тараз” ва “Женис”га минимал ҳисобларда ютқазгандик. “Қайрат”нинг бош мураббийи Алексей Петрушин ҳужумкор ўйинни яхши кўрадиган инсон эди. Шунинг учун у асосий эътиборни жисмоний тайёргарликка қаратарди. Машғулотларда жисмоний машқларга кўп эътибор берарди. “ОлмаОта”да эса бизга голландияликлар техникага асосланган ҳужумкор ўйинни ўргатишганди. Кейинги мавсумда “Қайрат” менга икки йиллик шартномани таклиф қилди. Лекин у ерда мураббийнинг алмашиши натижасида жамоани ўзгартиришимга мажбур бўлдим. Шунга қарамай, “Қайрат”даги фаолиятим ёмон кечмади деб ўйлайман. “ОлмаОта”даги фаолиятим эса Қозоғистондаги энг омадли мавсумларим бўлди деган бўлардим. Жамоада ажойиб муҳит шаклланганди. Ўйинчилар бир-бири билан дўст, ҳар қандай вазиятда ёрдам берадиган чиройли жамоа тузилганди. Халқаро тажрибага эга бўлган голландиялик Йоор ва Пайперс барча билан тил топишиб кета оладиган, энг асосийси, ақлли мутахассислар эди. Умуман олганда, “ОлмаОта”да ўйнаган давримда унинг барча мураббийлари хорижликлар эди. Голландияликлар ҳақида гапирдим. Шу билан бирга бугунги кунда Европа чемпионатида қатнашаётган Венгрия терма жамоасини бошқариб бораётган германиялик мутахассис Бернд Шторк ҳам бор эди.  Голландиялик мураббийлар жамоани асосан ўз мамлакатида шаклланган футбол услуби билан ривожлантиришди. Германиялик мураббий эса кўпроқ жисмоний ҳолатга катта эътибор берди. Шунингдек, “ОлмаОта”да ўзининг дастлабки мураббийлик фаолиятини бошлаган Григорий Бабаян ҳам ишлаганди.  



“Актобе”да осон бўлмади”
- Кейинчалик менинг фаолиятимда “Актобе” пайдо бўлди. Лекин ўша пайтдаги қаттиққўл мураббий Владимир Муханов менга ўзимни кўрсатишимга имконият бермади. Иккита ўйинда иккита гол урдим. Лекин шундай бўлса-да, у мени “банка”га жойлаб қўйди. У менга бошқаларга кўра кўпроқ пул олаётганимни тана қилганга ўхшади. Мен эса унинг гапларини тушунган бўлсам-да, бунга эътибор қаратмадим. Очиғини айтаман: “Актобе”да менга осон бўлмади. Шундай бўлса-да, маҳаллий мухлислар мени ёмон кутиб олишди деб ўйламайман. Улар билан ўртамизда ҳеч қачон ёмон муносабат бўлмаган. Шу ўринда уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Умуман, “Актобе”да ажойиб футбол муҳити шаклланганди. Буни асосан стадионда ҳис қилиш мумкин эди.

- Ярим мавсум “Актобе”да ўйнаб, кейинчалик “ОлмаОта”га қайтдингиз...
- У пайтда “Тобол” билан келишиб бўлгандим. Лекин “ОлмаОта”даги амалдаги шартномамга кўра жамоага қайтдим. 2008 йилги чемпионатдан сўнг Қозоғистонни тарк этдим ва кейин Хитойнинг “Ляонинг Хунёнг” клубига кўчиб ўтдим.
Қозоғистондаги энг яхши даврлар

- Қозоғизстон чемпионатида сизнинг ҳисобингизда 60 дан ортиқ голлар бор, улардан қайси бири сиз учун муҳимроқ?
- Ўйлашимча, 2006 йилдаги Қозоғистон Кубоги финалидаги голларим. Ўша финал ўйинида “ОлмаОта” “Астана”ни мағлубиятга учратганди ва мен хет-трикка эришгандим. 1:0 ҳисобида ютаётган чоғимизда мен жароҳат олгандим. Ўйин тугашига беш дақиқа қолганида Максим Жалмагамбетов бизнинг дарвозамизга гол уриб ҳисобни тенглаштирган эди. Жароҳатимни билган клуб шифокори мураббийга қараб, “Жафарни алмаштириш керак!” деб бақириб кетди. Мен бунга кўнмадим ва ўзимга шарт қўйиб ўйинни давом эттирдим. Финалнинг қўшимча дақиқаларида мен Давид Лория қўриқлаётган дарвозага иккита гол уриб, “ОлмаОта”нинг Кубокни қўлга киритишига катта ҳисса қўшдим. Бу ўйин фаолиятимдаги энг эсда қоларлиси бўлган, урган голларим эса энг қимматлиси бўлган.



– Кўп йиллар ўтган бўлса-да, собиқ жамоангиздан кимларни ажратиб кўрсата оласиз?
- Кўпчиликни. “Қайрат”да –Улуғбек Асанбоев, Али Алиев, Кайрат Ўтабоев... Барчани Самат Смаков бирлаштириб турар эди. “ОлмаОта”да эса мен энг яхши хужумчи бўлган икки мавсумда жамоанинг таркиби анча ёшарганди. Бир қатор қатъиятли ўйинчилар бор эди - Андрей Травин, Виктор Берко, Вадим Боровский, Илья Воротников, Сергей Ларин. Бир сўз билан айтганда ажойиб жамоа эди.

– Булардан қайсилари билан ҳозиргача алоқаларинигиз бор?
– Ўтабоев ва Асанбоев билан доим гаплашиб турамиз. Тез-тез Алиев, Смаков, Саматов, Жайгалиев билан ёзишиб турамиз.

–  Фаолиятингизда Қозоғистон қанчалик аҳамиятга эга бўлган?
– Хориждаги ўтказган фаолиятимларим ичида энг яхшиси Қозоғистонда ўтган дейишим мумкин. У ерда ҳамма нарса менга ёқарди, футбол ва ошхонада бўлиш ҳам мароқли эди.

– Қозоғистон футболи ривожланяпти деб ўйлайсизми?
–   Албатта. У ерда футбол ва унинг атрофидаги барча нарса ривожланяпти.  Лекин болалар футболини ривожлантириш учун янада кўпроқ ишлаш керак деб ўйлайман.

ФИРДАВСХОН ёзиб олди.
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика