Latest news

11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  0 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  1 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  13 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  22 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  40 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37

Иордания U-23 термаси устози Аҳмад Ҳайел: "Дуранг ёмон натижа эмас, аммо биз ғалаба қозонишни истагандик" News

Иордания U-23 термаси устози Аҳмад Ҳайел: "Дуранг ёмон натижа эмас, аммо биз ғалаба қозонишни истагандик"

U-23 Осиё кубогининг биринчи турида Иордания U-23 термаси Ироқ U-23 билан дуранг қайд этди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Иордания U-23 бош мураббийи Аҳмад Ҳайел қайнашди

- Яхши учрашув ўтказдингиз. Ўйин ҳақида фикрларингиз

- Жуда қийин ўйин бўлди. Ҳар бир мусобақа шундай қийин кечади. Бу ўйинда биз барча ишни қилдик. Жуда кўп имкониятларни кўкка совурдик. Дуранг ёмон натижа эмас, аммо биз ғалаба қозонишни истагандик. Олдинда яна иккита ўйин бор. Бу ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Кейинги босқичга чиқишни мақсад қилганмиз. Биз ҳаракат қилдик. Аммо жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Ўтказиб юборилган голда хатога йўл қўйдик. Аммо бу футболдаги нормал ҳолат ҳисобланади. Ҳар бир ўйинда етарлича хатолар бўлади. Бу биз учун муаммо эмас. 

- Гурухдаги бошқа рақибларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Ироққа қарши бугун дуранг қайд этдик. Энди кейинги ўйинга эътибор қаратамиз. Қолган икки учрашувда уч очкодан қўлга киритиб, кейинги босқичга йўл олмоқчимиз.

- Ушбу ўйиндан кейин нималарни ўйладингиз. Кейинги режалар...

- Биринчи ўйин бўлганлиги сабаб, ўйинчиларим кўп хато қилишди. Албатта, кейинги икки ўйинда бу хатоларни тузатишга ҳаракат қиламиз. Қувайтга қарши ўйинда уч очко олишни мақсад қилганмиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика