Latest news

10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  2 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  3 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  10 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2

Инзаги: "Футбол Гвардиоладан олдинги ва ундан кейинги даврга бўлинади" News

Инзаги: "Футбол Гвардиоладан олдинги ва ундан кейинги даврга бўлинади"

"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги Чемпионлар Лигаси финалидаги рақибини катта мақтовлар билан сийлади.

"Мен башорат қилишда унчалик яхши эмасман. Биз охирги олти йилда беш марта АПЛда ғолиб чиққан дунёнинг энг кучли жамоаси билан тўқнаш келишимизни биламиз.

Эҳтиёткор бўлишимиз, жамоа бўлиб ўйнашимиз керак. Биз жойиб таркибга эга, бутун бир давр тақдирини белгилаган мураббий билан курашамиз. Замонавий футбол Гвардиоладан олдинги ва ундан кейинги даврга бўлинади. Биз учун бу ниҳоятда муҳим бўлади.

Албатта, фаолиятимдаги энг муҳим ўйин. Лекин ўйлайманки, бу қўл остимдаги футболчиларга ҳам тегишли – Онана ва Жеко ярим финалда ўйнашган, лекин финалда эмас.

Бу оқшом йил давомида қилган барча саъй-ҳаракатларимизга яраша мукофот оламиз. Бу ўнқир-чўнқир йўл бўлди, аммо "Интер" сўнгги уч ой ичида катта муваффақиятларга эришди.

"Сити" иккита чемпионликни қўлга киритди, биз ҳам", – деди Симоне Инзаги.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" ва "Интер" ўртасидаги Чемпионлар лигаси финали 10 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика