Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  14 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4

Инзаги дербидан олдин: "Милан" яхши ҳолатда эмас, аммо улар амалдаги чемпион" News

Инзаги дербидан олдин: "Милан" яхши ҳолатда эмас, аммо улар амалдаги чемпион"

"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги А Серия доирасида "Милан"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Биз кўплаб дербиларда қатнашганмиз ва уларнинг барчаси турлича. Италия Кубогидаги ғалаба бизга иккинчи совринни қўлга киритишимизга сабаб бўлди. Чемпионатда эса натижалар кўнгилдагидек эмас. Шу боисдан бундай ўйинларда концентрацияни йўқотмаслик керак. Жамоалар ўз олдига қандай мақсад қўйганига яраша очколар жамғаради.

Сўнгги икки йилда скудеттога эга чиққан, Италия Суперкубогида ўйнаган жамоалар ўйнашади. Бундай пайтда барчасини бир эпизод ҳал қилиши мумкин. "Милан" сўнгги ўйинларидаги каби ўйин кўрсатади деб ўйламайман. Бу жамоани қаттиқ ҳурмат қиламан. Бизни кучли дерби кутмоқда.

Балки "Милан" яхши ҳолатда эмасдек кўринар. Аммо улар ЕЧЛнинг 1/8 финали иштирокчиси, амалдаги чемпион. Уларда сифат юқори, шу сабабли диққатни, хушёрликни йўқотмаслик керак. Шунингдек, доимо нималарга қодир эканлигимизни исботлай олайлик", - деди Инзаги.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика