Latest news

19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  7 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  1 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  5 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  7 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  3

Инзаги: "Бизга омад кулиб боқди? Омад — футболнинг бир бўлаги" News

Инзаги: "Бизга омад кулиб боқди? Омад — футболнинг бир бўлаги"

"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги жамоанинг Чемпионлар Лигаси 1/4 финалига чиққани ҳақида гапирди.

Милан клуби жавоб ўйинида дурангни (0:0) сақлаб қолди ва биринчи учрашувдаги (1:0) ғалаба эвазига кейинги босқичга чиқди.

"Биз ажойиб ўйин ўтказдик. Ажойиб биринчи бўлим ўтказдик, учрашув охирида эса бироз қийналишимизга тўғри келди. Футболчиларга миннатдорчилик билдираман.

Бизга омад кулиб боқди? Омад – футболнинг бир бўлаги. 180 дақиқа якунига кўра, биз кейинги босқичга чиқишга лойиқ эдик. Энди биз ўз кучимизга янада кўпроқ ишониб ҳаракат қиламиз.

Бажараётган ишимиз, натижадан мамнунман. Жамоамизга соврин келтирган ва 18 ойда ЕЧЛ 1/4 финалига йўлланмани тақдим этган футболчилар олқишларга лойиқ.

Мен бу вазиятдан шунчаки завқланмоқчиман. Мухлислар жамоамиздан фахрланса арзийди. Кўрамиз, буёғига ишлар қандай кетаркин", – деди Инзаги.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика