Latest news

12:32"Барселона" "Брюгге" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 12:00"Манчестер Юнайтед" "Реал Сосьедад" голкиперини сотиб олмоқчи  1 10:47EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  7 10:20Анчелотти «Бавария»нинг шикоятларига жавоб қайтарди  30 09:48Жошуа Киммих қайси жамоага ўтиш ниятида эканлиги маълум  5 09:25Томас Тухель мағлубият сабабини ошкор қилди  10 09:03Кейн «эффекти». «Бавария» неча йилдан сўнг мавсумни кубоксиз якунлади?  13 08:39Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум  3 08:15Суперлига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди  5 07:53Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  19 07:30«Реал Мадрид» — «Бавария» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:06Про лига. Бугун 7-турга старт берилади  1 06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  40 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  34

Интервью. Павел Бугало: "Ўткир Юсупов терма жамоада биринчи рақамли дарвозабон. Лекин..." News

Интервью. Павел Бугало: "Ўткир Юсупов терма жамоада биринчи рақамли дарвозабон. Лекин..."

Ўзбекистон терма жамоаси бугун тунда Осиё Кубогида иштирок этиш учун Қатарга йўл олди.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогига мезбонлик қиладиган Қатарга отланди


Қатарга йўл олган таркибга назар ташлар эканмиз ҳар бир позицияда 2-3 нафардан футболчи борлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Хусусан, дарвоза чизиғида Ўткир Юсупов, Ботирали Эргашев, Абдувоҳид Неъматов  жой олди. Терма жамоамиз дарвоза чизиғида рақобат қай даражада? Шу ва бошқа саволлар билан Ўзбекистоннинг икки карра "энг яхши дарвозабони Павел Бугалонинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Павел Викторович Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида Ўзбекистоннинг имкониятлари қандай?

- Умид қиламанки, Ўзбекистон гуруҳдан чиқади ва мусобақада олдинга интилишда давом этади. Менимча терма жамоамиз ярим финалга қадар етиб бора олади. Агарда барча футболчилар эътиборни ғалабага қаратиб, юқори натижа йўлида бирлашиш муҳим, турнирда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ўзбекистон терма жамоасига Қатардаги Осиё Кубогида омад тилайман.

- Ўзбекистон терма жамоасининг айни пайтдаги дарвоза чизиғига фикрингиз қандай? Мураббий барча ўйинларда Ўткир Юсуповга ишонч билдирди. Бу рақобат муҳитига қанчалик таъсир қилади?

- Ўзбекистон терма жамоасида кучли дарвозабонлар бор. Албатта, Ўткир Юсупов биринчи рақамли посбон эканлиги шубҳасиз. Лекин назорат учрашувларида барча дарвозабонларга имконият бериш керак. Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев ва ҳоказо. Мураббийлар машғулот вақтида ким яхшироқ эканлигини яхшироқ билишади.  

- Осиё Кубогида қайси терма жамоани фаворит сифатида кўряпсиз?

- Мусобақага ҳеч қачон кучсиз жамоа бормайди. Барча жамоалар фаворит ҳисобланади. Бу - футбол. Унда исталган жамоадан кутилмаган "совғалар" кутиш мумкин.  Бундай ҳолатга эса тайёр туриш керак. Футбол ўзгаряпти. Ҳар бир терма жамоа кучайган. Очиғини айтганда турнирда аниқ бир жамоани ютишини тахмин қилмайман. 

- Фаолиятингизда 3та Осиё Кубогида иштирок этиш насиб қилган...

- Барча мусобақаларда қатнашган таркибимиз сараланган эди. Орадан анча вақт ўтиб кетди. Шу боис тарих ҳақида нимадир дейишим қийин. 

- Мураббий сифатида жамоангизни алмаштирдингиз. Эндиликда "Пахтакор" мураббийлар штабида фаолият олиб борасиз. Қадрдон клубга қайтиш қандай бўлди?

- Ха, "Пахтакор"га кўчиб ўтдим. "Пахтакор" раҳбариятига таклиф ва эътибор учун раҳмат. Мен буюк жамоада ишлашимдан хурсандман. Бу клубда узоқ вақт ўйнаганман. Мен учун "Пахтакор" оиламдек гап. Ғалабаларга ҳиссамни қўшиш учун бор кучим билан ишлашга тайёрман.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика