Latest news

23:31Абдусаломов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Интервью. Отабек Ғуломхўжаев: “Жалолиддинов ва Ўруновнинг яхши ўйнаши қолган ўзбекистонлик футболчилар учун фойдали бўлади” News

Интервью. Отабек Ғуломхўжаев: “Жалолиддинов ва Ўруновнинг яхши ўйнаши қолган ўзбекистонлик футболчилар учун фойдали бўлади”

Таниқли ёшлар мураббийи, турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларда фаолият кўрсатган мутахассис Отабек Ғуломхўжаев билан интервьюнинг иккинчи қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Интервью. Отабек Ғуломхўжаев: "Ўринбосарлар чемпионатидаги темп, даража ва футболчиларга эътибор ҳавас қиладиган даражада эмас"         


- Жасур Жалолиддиновни яқиндан билган, таниган инсон сифатида Москванинг “Локомотив” жамоасига ўтишига қандай муносабат билдирасиз? Балки, унга ҳали бироз эртадир, Белорусь ёки шунга ўхшаш чемпионатлар орқали секин-аста ўзини кўрсатиб бориши керакмиди?

- У билан ҳар куни суҳбатлашамиз, ижтимоий тармоқлар орқали гаплашиб турамиз. Ҳар бир футболчини қарорини ҳурмат қилиш керак. Жасурга мендан олдин ҳам маслаҳат беришган, тавсия беришган. Жалолиддинов “Локомотив”га бориб бирданига асосий таркибда ўйнаб кетишдан олдин, жамоа яъни коллектив уни қабул қилиши керак, ички муҳитга машғулотларга, жамоага мослашиши лозим. Жисмоний жиҳатдан кичкина эканлиги ҳеч нарсани ҳал қилмаса керак. Жаҳонда кўряпсиз Жасурга ўхшаган кичкина боллар нималар қилиб ташашмоқда. Охирги пайтларда ўзини устида ишлади, сифатларини кучайтиришга эришди. 

Терма жамоада ишлаган пайтимда ҳам кўп бор ишлашдан тўхтаб қолмаслигини айтардим. Фақат олдинга эмас, ортга қайтиб ҳам ёрдам бериш кераклигини, ҳужумни бошлаши кераклигини кўп таъкидлардим. Устун жиҳатлари ҳам кўп, тўпни ўзида яхши ушлаб тура олади, дриблинги ва тезлиги ҳам бор. Жасурни ўзи ҳам қаерга бориб қолганини яхши тушуниб турибди. Танловни ўзи қилди, “Бешиктош”ни эмас “Локомотив”ни танлади. Ўйин амалиёти берилса яхши, лекин терма жамоа Жасурсиз ҳам ўйнай олиши керак. Чунки, ҳали билиб бўлмайди. Жасур ва Остон Россиянинг топ жамоаларига ўтишди, агар ўзларини кўрсата олса бу бошқа ўзбекистонлик футболчиларга ҳам эшиклар очиши мумкин. Улар Европага йўл олса бизга янада ҳурмат билан қарашади. Жасур Россияга кетаётганда дўст-душмандан эҳтиёт бўлишини, ўзига тўғри бўлишини айтганман. Омадини берсин

- Жасур Жалолиддинов асли навоийлик. Уни Тошкентга “Бунёдкор” академиясига келишида сизнинг ҳиссангиз ҳам бор...

- Уни оиласини яхши биламан. Самарқандга турнирга борганимда битта кўришда иқтидорини пайқаб “Бунёдкор”га олиб келгандим. Биринчи устози Асрор ака Пирназаров. Жуда бир қийналган пайтлари эди. Ўз ёшидаги гуруҳ ҳали очилмагани учун 1999-2000 йил туғилган боллар билан шуғулланиб юрган. “Бунёдкор”да раҳматли Акмал ака Рисқуллаев, Сергей Чигодаевлар қўлида тарбияланди. Жасур ҳали академия қурилмасидан олдин 1996 лар билан “Қорасув”даги базада яшарди. Вақтида қаттиққўл ҳам бўлганмиз, машғулотлардан ҳайдалган пайтлари ҳам учраб турарди. Айтмоқчиманки, Жасур “Локомотив”да ўзини йўқотиб қўймайди, бунақа шароитларни қадрига етади. Масалан, Садио Манени кузатиб бораман, ўзи оддий синиб кетган телефон тутади, худо унга бераётган бойликни ўз юртида мактаблар, майдонлар қурилишига сарфламоқда. Жасурга ҳам Манени йўлини беришини тилаб қоламан. Ўзимизда барака топсин Одил Аҳмедов Наманганда академиясини ишга туширди. 

- Сиз ўз вақтида Темур Олимхўжаевга ўсмирлар терма жамоасида кўмаклашгансиз. Ўша жамоа таркибида Остон Ўрунов ҳам бўлган. У билан тил топишишда кўп мураббийлар муаммога учрагани ҳақида эшитганмиз...

- Бизда бу томондан муаммо бўлмаган. Унинг ютуғи майдонда ўйинни ўз қўлига олишдан чўчимаслигида. Тўғри, айрим ҳолларда тўпни кўп ушлаб туради, қизғанчиқлиги бор. Мураббийлар томонидан унинг бу ҳислатлари ҳам йўқолади деган умиддаман. 

- Академиядаги болларнинг ҳаммаси ҳам катта футболчи бўлиб кетмайди. Бу ҳам бевосита селекция ишларига боғлиқми?

- Биз вилоятлардан, чекка ҳудудлардан иқтидорли болларни олиб келиб мураббийга тавсия қиламиз, қўлига топширамиз. Қолгани боланинг ўзига яъни олиб кетишига ва мураббийга боғлиқ бўлади. Ҳамма ўйлагандек бу иш осон эмас, ўзига яраша қийинчиликлари бор. Мухлислар орасида кўча футболи деган гап кўп юради. Бу 18-19 ёшдаги болларни англатмайди. Боринки ана 8-10 ёшлик болларни кўчадаги ҳаракатларидан ниманидир пайқаш мумкин. Ҳафа бўлишмасину ҳозирги вақтда кўча футболи ҳам йўқолиб кетмоқда. Боллар телефон, планшет, компютер ўйинлари билан банд. Дарс қилса ҳам майлин экан. Энди майдонларда тўп тепиб юрган ўзимизни жайдари боллар ҳам топилади. 

- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси айни пайтда Осиё чемпионатига қизғин ҳозирлик олиб бормоқда. Турнир юртимизда ўтказилади бунда табиийки босим ва ҳаяжон кучли бўлиши табиий. Юқори босимни қандай қилиб енгиб ўтиш мумкин? Чунки, Таиланддаги Осиё чемпионатида олимпия терма жамоамиз шу томондан қийналди...

- Аввало гап ички муҳитда. Ҳозир терма жамоани ичида нима бўлаётганини билмайман, бу жамоанинг ичидаги сири. Таиландда боллар нима учун босимдан чиқа олишмади? Чунки, ўртага олимпияда йўлланмаси қўйилганди. Ҳозирги ёшлар терма жамоаси олдида Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси турибди. Мураббийлар штабини тайёргарлик қониқтирмаётгани аниқ. Бунга сабаб пандемия. Футболчилар ҳам ҳар хил ҳолатда келади жамоага, кимдир клубда машғулот ўтказган кимдир ўтказмаган. Индивидуал кучли футболчилар кўп, лекин жамоавий ўйинни шакллантириш қийин. Бунинг учун кўпроқ ўртоқлик ўйинлари керак. Аммо, пандемия сабаб ўртоқлик ўйинлари ўтказилмаяпти. Осиё чемпионати ўзимизда бўлади, болларни оталари, оналари, яқинлари шу ерда. Барибир босим бўлади.

- Осиёда футбол ривожланяптими ёки биз пас назар билан қарайдиган жамоалар бизнинг даражамизга етиб олдими? Вьетнам, Таиланд каби мамлакатларда охирги йилларда яхшигина ўсиш кузатилмоқда...

- Вьетнамда франция ва германиялик мутахассислар бундан бир неча йил олдин иш бошлашган эди. Бугунги кунда уларнинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоалари Осиёда ўз ўринларини топмоқда. Рақибни менсимаслик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Лекин, бизнинг боллар гуруҳдан осон чиқишларига ишончим комил. Кўп нарса биринчи тур Эрон билан бўладиган ўйинга боғлиқ. Эрон ёшлари жисмонан бақувват, бўйдор футболчилари бор. Қолган икки рақиб ҳам ёмон эмас. Менимча, гуруҳда бизнинг футболчилари кучларини тежаган ҳолда ярим куч билан рақибларини мағлуб этишлари керак. Бундан мақсад гуруҳдан чиқиб олганимиздан кейин ҳал қилувчи, Жаҳон чемпионатига йўлланма берадиган ўйинга кучни сақлаб қолиш. Индонезия амалдаги мундиал мезбони, улар бор кучлари билан ўйнамаслиги мумкин. Мен ўйлардимки финалда ёки ярим финалда Саудия Арабистони билан тўқнаш келишларини. Улардан қолган аламимиз бор. Болларни ўзи ҳам яхши билади. Уларни йирик ҳисобда ютишимиз керак. Саудия Арабистони билан ҳисоб-китобимиз бор. Албатта, бунга қадар гуруҳдан чиқиш ва Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишимиз керак. 

Отабек Ғуломхўжаев билан интервьюнинг галдаги қисми “Навбаҳор”даги фаолияти, клубдаги муаммолар, Канчельскис билан боғлиқ вазият ҳақида бўлади. Бизни кузатишда давом этинг!

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика