Latest news

16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  2 14:53Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  0 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  12 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  23 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  6 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  3 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

Интервью. Жозе Моуриньо: “Футболда совринлар катта аҳамиятга эга” News

Интервью. Жозе Моуриньо: “Футболда совринлар катта аҳамиятга эга”

АҚШда мавсумолди турнеси мобайнида “Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо ОАВ вакиллари билан суҳбатда бўлди. Унда мутахассис совринлар, ҳакамлар ва трансферлар тўғрисида саволларга жавоб қайтарди.


- Жозе, сиз жамоа янги мавсумда камроқ олдиндан кутилганидек бўлишини гапирдингиз. Айнан нимани назарда тутдингиз?

- Бир бўлимда 4 тўп ўтказиб юборишни! Жиддий бўлсам, бундай бўлиш бир неча хил услуб ва вариантга эгалик қилишни англатади. Ҳозир таркибимиз бир ёки икки ҳужумчи билан ўйнашга имкон беради, аввал бундай эмасди. Уч нафар ажойиб ҳужумчига эгамиз, уларнинг ҳар бири янги мавсум олдидан катта иштиёққа эга.

Лоик Реми Евро-2016 олдидан асосий таркибга киришни хоҳлайди, чемпионат унинг ватанида бўлиб ўтади. Диего Коста ўтган мавсум охирида жароҳат сабабли сафдан чиққанидан ғазабда ва тезроқ юқори савияга қайтишни истайди. Радамель Фалькао британиялик ишқибозлар олдида ўзини кўрсатиб, ҳамон юқори даражадаги ҳужумчи эканлигини исботлаш ниятида.

Уларнинг ҳар бири ажойиб руҳий юксалишга эга. Қанотдаги футболчилар ҳужумга катта куч беришлари мумкин. Олдин Эден Азар бундай хусусиятга эга эмасди, энди эса у бу жиҳат устида ишлади ва ўзгарди. Виллиан ҳимояга ёрдам бермоқда, Виктор Мозес ҳам шундай. Рамирес ҳам қанотда ўйнаганда шундай ҳолатда фойдаси тегмоқда. Таркиб турлича футбол ўйнашга қодир. Бу эса бизни аввалдан айтиб бўлмас даражага олиб чиқади. Исталган рақибга қийинчилик туғдирамиз. Энди турли хилдаги ўйинни кўрсата оламиз.

- Фалькао билан ҳолатга келсак, сиз турли сабабларга кўра мавсум яхши кўриниш олмаган ҳужумчилар билан ишлагансиз. Масалан, Андрей Шевченко ёки Фернандо Торрес. Радамелни қай тариқа уйғотишни режалаштиряпсиз?

- Махсус услубим йўқ. Шунчаки унда “Челси”да янги имкониятлар очилди ва у буни яхши тушунади. У сўнгги мавсумни зўр ўтказмади, бироқ бу ҳақида гапиришни истамасдим. Вазиятни узоқ муҳокама қилдик ва Фалькао бизга ёрдам беришга қодир деган хулосага келдик. У фаолиятида ўзини кўрсатиб келган. “Порту”, “Атлетико” ва “Монако”да жароҳат олгунга қадар шундай бўлган. Яқинда ван Гал ҳам Фалькаонинг профессионаллигига шубҳа йўқлигини таъкидлади.

- Эден Азар ҳақида қандай фикрдасиз?

- У жамоа билан бирга ўсиб бормоқда. Ўтган мавсумда баъзи ҳолатларда унга омад кулиб боқди. Жиддий тўқнашувлардан кейин у жиддий жароҳат олмади. Шу билан бирга жисмоний ва ўйин тарафлама маҳоратини ошириб бормоқда. У жамоа учун фойда келтиришга уринади, бекорга ҳакамлар билан тортишиб юрмайди. Рақибларни ўзини ҳурмат қилишга мажбур этади. Қиладиган ишим Эденнинг янада ўсишига ёрдам бериш. Унинг инсонийлик тарафларини ўзгартиришни хоҳламайман. У шундайлигича қолсин. Фантастик.

- Чемпионлик қўлга киритилгач, футболчилар менталитети ўзгардими?

- Улар аввалгидек яхши инсонлар сифатида қолишди.

- Дрогба ва Чех кетгач, сизга руҳий томондан янги етакчилар керакми?

-Ўйлашимча, йўқ. Олдин бизда уч сардор бор эди – Жон, Дидье ва Петр. Энди икки нафар қолди – Жон ва Бранислав Иванович.

Иванович сардор бўлишга керагидан ортиқ тайёр. У тажрибали ва жамоада кўп мавсумлар ўтказган. Зарур характерга эга ва барча йигитлар унга ҳурмат билан қарашини яхши билади. Жон ва Бранислав мисолида жуда яхши сардорларга эгамиз. Келажакда сардор бўла оладиган футболчилар бор. Мисол учун, Гари Кэхилл. У ҳам тажрибали, клубда кўп йиллардан бери ўйнаб келяпти ва Англия терма жамоасидан вице-сардор саналади.

Микел Терридан кейин клубда энг узоқ вақтдан буён ўйнаб келяпти. Шунингдек, Фабрегасда ҳам сардор бўлиш учун барча хусусиятлар етарди. Азар йилдан-йилга юқори савияли ва олдига катта мақсад қўйиб бормоқда. Бироқ ҳозирча икки сардорга эгамиз.

- Азарда майдонда характер бўйича етакчи бўлиш имконияти борми?

- У аллақачон майдонда етакчи. Масъулиятни ўзига олишдан, бир ўзи қоронғи тоннелда ёруғлик қидиришдан қочмайди. Тартибли ўйинчи, уни ўсиб келаётганларга ўрнак сифатида кўрсатиш мумкин. Шу билан бирга терма жамоасида иккинчи сардор ҳисобланади. У худди кеча келгандек, лекин жамоада 4-мавсумни бошлашга тайёр турибди. Эден, Фабрегас, Кэхилл – улар бир кун сардорлар рўйхатига кира олади. Азар шахсий муваффақиятини такрорлаш учун курашади. Ҳар йили энг яхши футболчи номини аниқлаш учун одамлар янги қаҳрамонларни қидиради. Шу сабабли Эден бу номни ўзида сақлаб қолиш мақсадида янада кучайиб боради.

- Эден Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан ўртадаги фарқни қисқартирдими?

- Ўйлашимча, у аллақачон мамлакатнинг энг яхши футболчиси. Англияда ҳам шундай. Журналистлар унга Британиядаги энг яхши футболчи унвонини лойиқ кўришганини биламан. Премьер-лига топ лига эканлигини инобатга олсак, Азар ҳозирнинг ўзида топ футболчилардан биридир.

Икки йил олдин Чемпионлар лигасида ярим финалга чиқдик, бироқ Азар жароҳат сабабли кўнгилдагидек ўйнамади. Мадридда майдонга тушмади, Лондонда бемалол ҳаракат қилмади. Ҳал қилувчи даврга у энг яхши шароитда етиб келмади. Ўтган йили эса турнирдан эрта чиқиб кетдик. Шу сабабли унга мазкур мусобақада яхши иштирок етишмаяпти. Фақат ғалаба эмас, балки Эденнинг имкониятларини қандай намойиш этиши муҳим.

- Азар Европада энг яхши футболчилар учлигига киради дедингиз. Бу уни Роналду ва Месси билан бир қаторга қўядими?

- Албатта, айниқса уларнинг ўтган масвсумдаги иштироки билан. Совринларни ютиш муҳим, шундайми? Месси “Барселона” билан 3та соврин ютди, мавсумни ажойиб ўтказди. Америка Кубогида финалга етиб келди. У кўп совринларни ютиш орқали юқори савиясини кўрсатди. Совринларсиз футбол футбол эмас. Роналду эса соврин олмади. Жамоаси билан ҳеч нарсага эришмаган ўйинчиларни алоҳида кўрсатишни истамайман.

- Демак, Эден Роналдудан кучлими?

- Охирги мавсум якунларига кўра, ҳа. Лекин Роналду фантастик футболчи. У ишониб бўлмас кўп даражада гол урди, мен уни ёмон футболчи демаяпман. Шунчаки ҳар бир футболчининг асосий даражаси жамоаси билан эришилган совринлар орқали ўлчаниши лозим.

- “Барселона” ва “Челси” билан ютилган совринлар Фабрегасни энг яхшига айлантирдими?

- У деярли ҳамма нарсани ютган. Жаҳон ва Европа чемпиони. Энди у Англияда совринлар қўлга киритишни бошлади. Унинг фаолияти борган сари совринларга бой бўлмоқда.

- Бошқа клуб мураббийлари билан мунозаралардан роҳатланасизми?

- Мен жамоамнинг рақиб билан курашидан завқ оламан, шогирдларимнинг жиддий турнирлардаги иштирокидан роҳатланаман. Фақат мунозаралардан эмас.

- Мануэль Пеллегрини ёзги таътил вақтида жамоангизнинг матбуот билан мулоқоти ҳақида фикр билдиришни давом эттираётгани ҳақида қарашингиз қандай?

- Агар киши ёзги таътилда мен ва йигитлар ҳақида гапиришда давом этса, унда мен айтадиган ҳеч нарса йўқ. Таътилда мен кетаман, ҳеч ким билан мулоқотда бўлмайман.Футбол ҳақида ўйлайман, бироқ интервью бермайман. Ҳеч бўлмаса шу пайтда саволлар, матбуот анжумани, учинчи шахсларнинг гапимга жавоб қайтаришларидан холи қолишни истайман. Агар бошқалар бу билан шуғулланса, уларнинг муаммоси.

- Нима учун Пеллегринини Пеллегрино деб атайсиз?

- Тез-тез адаштириб юбораман, чунки аввал қўл остимда Пеллегрино фамилияли футболчи бўлган. Бундан ташқари, футболда Мануэль Пеллегринидан ташқари яна Маурисио Пеллегрино ҳам бор. Доим уларнинг фамилияларини адаштириб юраман.

- “Манчестер Сити”нинг янги трансферлари ҳақида қандай ўйлайсиз?

- Сизда шунча пул бўлганда трансферлар қандай бўлишини айтиш қийин. Клубида яхши ўйнаган юқори савияли футболчиларни сотиб оласиз. Баъзан футболчилар аввалги савияни ушлаб қолишга қийналади, лекин бу омадли трансферларга нисбатан камроқ рўй беради.

- Яқинда Кевин де Брюйне қўл остингизда ўзини кўрсатиш учун етарлича имконият олмаганини айтди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Уни сақлаб қолишни истагандим. Бироқ у менга асосий таркиб учун курашишга қодир ўйинчи эмаслигини таъкидлади. Кевинга у эртанги кунга ишонадиган, кундалик кўмак оладиган, эртанги беллашувда асосий таркибда тушадими ёки йўқлигини ўйламайдиган жамоа керак эди. У жамоамиздан кетиши ҳақида қарор қабул қилинганда мен бундан хурсанд бўлмаганман.

- У таркибда рақобатни ушлаб тура олмасмиди?

- У рақобатга дош бериш қийинлигини гапирмаган. У фақат ҳар дам олиш кунлари ўйнашни исташини айтган. Мен унга жамоада Мата, Азар, Виллиан, Шюррле борлиги ва ҳеч ким унга таркибдан жойни кафолатлай олмаслигини айтдим.

У “Халл Сити” билан биринчи учрашувда майдонга тушди. “Юнайтед” билан сафардаги ўйинда ҳаракат қилди. Кейин уни Европа Суперкубоги баҳсида ўйнатмадим. 4-баҳсда захирада қолиб кетди. Ўшанда у жамоада бахтли эмаслигини таъкидлади. Кевин машғулотларда зарур даражада ишламади. Жамоага унга кўпроқ нарса бермаслигини айтди. Унинг ишга муносабатини қабул қилдим. “Челси”ни тарк этиш яхшироқ бўлиши қарор қилинди. Клуб яхши таклиф топди ва унинг кетишидан кўп пул ишлаб олди. Де Брюйне янги жамоада ўзини кўрсатди.

- У кетганда бундан хафа бўлдингизми?

- Йўқ, унчалик эмас. Ҳар бир ўйинчининг ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Биз олдинга қараб юрамиз. Де Брюйне сотилди, биз пулга эга бўлдик. “Вольфсбург” ва футболчининг ўзи трансфердан қониқиш ҳосил қилди. Барча хурсанд ва мен Кевинга энг яхши нарсаларни тилаб қоламан.

- “Арсенал” жамоангиздан 2-дарвозабонни сотиб олиб, бахтлидек кўринмоқда. Бундан ажабландингизми?

- Улар ажойиб посбонни қўлга киритишди. Улар шу позицияни кучайтиришлари зарур эди. Уларда Алексис Санчес, Месут Озил, Калум Чемберс, Матье Дебюши каби футболчилар бор ва жамоа соврин учун курашишга тайёр. Англияда ҳозир рақобатбардош 5 клуб мавжуд. Улардан 4таси ЕЧЛга чиқади ва бири чемпион бўлади.

- “Арсенал” охирги пайтларда харажатни камайтиришни йўққа чиқардими?

- Буни ҳисоблаш учун калькуляторни олинг. Аниқ жавоб олишга ҳисоблаб чиқинг. Коста, Фабрегас ҳамда Бегович. Шнайдерлин ва бошқалар. Алексис ва Чех. Бентеке ва Балотелли. Ҳисоблашдан кейин ўзингиз учун сюрпризга дуч келасиз.

- Тез орада “Челси” билан янги шартнома имзолашингиз кутилмоқда. Клуб ЕЧЛни юта олади деб ҳисоблайсизми?

- Ваъда бера олмайман. “Челси” Англиядаги энг яхши жамоалардан бири эканини айтишим мумкин. Инглиз жамоалари ҳозир ЕЧЛга катта эътибор билан ёндошади. Яқин йилларда лигада кучлилар қаторида бўлишни истаймиз. Ҳозир эса жамоа билан яна 4 йил қолиш ниятида эканлигимни таъкидлай оламан.

- Ҳакамларга нисбатан қарашингиз ўзгарадими?

- Йўқ. Уларнинг ишидаги қийинчиликларни биламан. Мен ҳиссиётлиман, ҳакамларнинг баъзи қарорларини тушуниб, қабул қиламан. Фақат серияли хатоларни эмас. Кам миқдорда хато қилиш ўйиннинг бир қисми. Бироқ улар кўпайиши яхши эмас. Бу ўйинда хатолар ҳакам, мураббий ва футболчи томонидан йўл қўйилиши мумкин.

- Ҳакам хато қилса, у четлатилиши керакми?

- Уларга руҳий босимни енгиш учун таътил бериш керак. Ҳакамларга Ховард Уэбб каби ўз вақтида жаҳон футболида энг яхши ҳакамлардан бири бўлган етакчи ҳам халал қилмасди.

- Ҳакамларга талаб футболнинг дастлабки даврларига қараганда ортдими?

- Ўйин қийинроқ бўлиб бормоқда. Голни аниқлаш тизими ишга туширилди. Энди тўпнинг чизиқни кесиб ўтгани ҳақида муаммо бўлмайди. “Тоттенхэм”нинг “Олд Траффорд”да Рой Кэрролл билан боғлиқ ёки Луис Гарсиянинг Чемпионлар лигасидаги голи сингари вазият юзага келмайди. Бундай ҳолатлар якун топди. Лекин футболда хатолар ҳамиша бўлади. Футболчилар ҳакамлар билан тил топишишга ҳаракат қилади. Аммо уларнинг хатоларини тушуниш ва қабул қилиш барибир қийин.

- Янги мавсумда ҳам сизга қарши кампания ташкил этиладими?

- Ўшанда мен атайлаб қилинган ишдан кўра кетма-кет хатолар эканлигини таъкидлаганман. “Саутгемптон” билан пенальти ва Фабрегасга симуляция учун карточка. “Тоттенхэм” билан ўйинда Матичга нисбатан қўполлик учун пенальти беришмади. Маълум даврда бизга қарши хатолар қилинди. Бу ёқимсиз бўлганди.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика