Latest news

23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  1 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  18 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  3 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:35"Леганес" — "Реал". Беллингем, Винисиус, Гюлер ва Мбаппе асосий таркибда  35 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  37 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  11 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади"  4

Интервью. Дилшод Нуралиев: "Локомотив" асосий таркибидаги қисқа фаолиятим мен учун катта дарс бўлди" News

Интервью. Дилшод Нуралиев: "Локомотив" асосий таркибидаги қисқа фаолиятим мен учун катта дарс бўлди"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси аввалги йилларга қараганда жорий мавсум ёшларга, ўринбосарлар жамоасидан етишиб чиқаётган маҳаллий иқтидорларга кўпроқ ишонч билдирмоқда

Бугунги кунда асосий таркибда тўп тепаётган Жалолиддин Жумабоев, Азиз Амонов, Жавоҳир Алижонов, Дилшод Комилов каби футболчилар "Локомотив" клуби тарбияланувчилари ҳисобланишади. Бундай футболчилар сони кейинги мавсумларда янада ошса ажабланмаймиз. Болалар ва ёшлар футболи бўйича ўз ишининг устаси, кўплаб футболчиларни ўзбек футболига тарбиялаб берган мураббий Дилшод Нуралиевнинг ушбу клубда фаолият олиб бораётганидан хабарингиз бор. Яқинда ушбу мутахассисни суҳбатга чорлаб айрим саволлар билан юзландик.

- Бу мавсум кўряпмизки, "Локомотив" клуби ўринбосарлар жамоасига катта эътибор қаратмоқда. Асосий таркибда ҳам шу вақтга қадар бир нечта футболчилар дебют қилишга муваффақ бўлишди. Демак, бу борада ўсиш кузатилмоқда. Дастлаб шу ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

-  Йилни бошида клуб раҳбарлари ўринбосарлар яъни U 21 жамоасини ёшартириш вазифасини қўйишди. Шунга асосан 17-18 ёшли футболчиларни ўринбосарлар таркибига жалб қилдик. Ўтган мавсумда ҳаракат қилган 3-4 нафар 2000 йилда туғилган футболчиларни олиб қолдик. Ҳозирда асосий таркибда клуб тарбияланувчиларидан Жалолиддин Жумабоев, Жавоҳир Алижонов, Дилшод Комилов каби футболчилар тўп тепмоқда. Олдимиздаги вазифа асосий жамоани клуб тарбияланувчилари билан тўлдиришдир. Ҳозирда бу борада ишларимиз ёмон эмас. Футбол мактабимизда ёшларга эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир вилоятдан иқтидорли ёшларни олиб келяпмиз. Ўйлайманки, бу қилинаётган ишлар яқин 3-4 йилда ўз самарасини беради. Худо хоҳласа сизлар шу нарсанинг гувоҳи бўласизлар.

- Кўнглингиз тўлмаётган камчиликлар ва ҳолатлар борми?

- Ҳеч қайси мураббий ўз ишидан юз фоиз қониқиш ҳосил қилмайди. Камчиликларимиз кўп, ўринбосарлар жамоамизда ҳам бу борада қилинадиган ишлар етарлича. Жамоамиздаги футболчилар ҳали ёш, бир ўйинда яхши ўйнаса, кейинги ўйинда бу ўхшамаслиги мумкин. Ўйинни барқарор йўлга қўйиш устида машғулотларда ишлаяпмиз. Асосий таркиб талабига жавоб берадиган ёшларни тезроқ тайёрлаб беришимиз лозим. Бу борада озгина оқсоқланяпмиз. Чунки, 18 ёш футболчи асосий таркибга кириши қийин кечмоқда. Лекин мазкур ҳолатлар устида меҳнат қиляпмиз, ҳаракат қилмоқдамиз. 18 ёшгача бўлган жамоамизда ҳам иқтидорли футболчилар бор. Менимча ўринбосарлар жамоамиз чемпионатдаги энг ёши деб ўйлайман. Футбол мактабимизга тўхталадиган бўлсам, ҳозирда асосий гуруҳимиз "Обод" стадионида ижара асосида машғулотлар олиб бормоқда. Клуб раҳбарлари футбол мактабимиз учун база қуришни режалаштиришган, лойиҳаси ишлаб чиқилган. Агарда бу амалга ошса нур устига аъло нур бўлар эди. Асосий таркибга қўлимиздан келганича ҳар томонлама мукаммал ёшларни етказиб беришга ҳаракат қиламиз.

-  Нима учундир доим 17 ёки 18 ёшда жуда кўплаб иқтидорларни йўқотиб келамиз. Аниқроқ қилиб айтганда  катта футболга ўтиш даврида футболчилар жамоасиз қолиб кетади. Бу ҳолат нима билан боғлиқ?

- Бу саволга икки оғиз гап билан жавоб бериш қийин. Чунки, кенг кўламдаги мавзу ҳисобланади. Тўғри, 17-18 ёшда кўп ёш йигитлар жамоаларда ўз ўрнини топа олмайди. Биринчи лига, Про лига ёки ўринбосарлар жамоаси буни фарқи йўқ. Жамоасиз қолиб кетиши натижасида бир неча ойдан сўнг футболни йиғиштириб юборади. Бу нарса футболчининг ўзига, тарбия қилган мураббийига, клуб раҳбарларига боғлиқ. Футболчиларга шароит яратиб бериш керак. "Локомотив" мисолида оладиган бўлсак, иккита иккинчи лига  битта U18, U17, U21 жамоамиз бор. Ўринбосарлар жамоасига кира олмаган футболчи иккинчи лига яъни Тошкент минтақавий чемпионатида тўп тепиши мумкин. Кўряпсизми босқичма-босқич ўтиб боришади. Шу йўсинда "Локомотив"да ишни йўлга қўймоқдамиз. 18 ёшдаги футболчини ўринбосарлар жамоасига кира олмаса иккинчи лигада ўйин амалиётига эга бўлишади. 

- Яна бир ачинарли жиҳати клубларимизда легионерлар учун миллиардлар пул топилмоқдада, ёшлар ўринбосарлар жамоасидаги футболчилар эътибордан четдан қолмоқда...

- Мен бошқа клублар ҳақида фикр билдиришга ожизман. Мисол тариқасида биринчи галда "Насаф"ни кўрсатган бўлардим. Ўз тарбияланувчилари билан Суперлигада яхши иштирок этмоқда. Иккинчи ўринда "Бунёдкор". Яқин йилларда "Локомотив" ҳам шу жамоаларни орасига қўшилади деб ўйлайман.

- Қисқа муддат "Локомотив" асосий жамоасини ҳам бошқардингиз. Натижалар ва ўйинлар ҳақида ортиқча гапиришни ҳожати йўқ. Умумий фикрингиз ва таассуротларингиз қандай бўлди? 

- Асосий таркибдаги қисқа фаолиятим мен учун катта дарс вазифасини ўтади. Андрей Фёдоров истеъфога чиқарилгач  "Қўқон-1912" билан ўйин куни раҳбарият мени вақтинчалик жамоани бошқариб туришимни айтди, янги мураббий билан музокаралар олиб борилаётганини таъкидлашди. Тўғриси кутилмаган ҳолат бўлди. Боиси Боиси жамоани шакллантиришда Фёдоровга ёрдам бераётган Андрей Микляев бор эди, у жамоани бошқарса мен ёрдам беришим мумкин деб ўйладим. Жамоа ўша вақтда чуқурга тушиб қолган эди. Мутасаддилар жамоага янгилик олиб киришимни ва иложи борича чуқурдан олиб чиқиб кетишни сўрашди. Лекин мен буни бажара олмадим. Бу ерда футболчиларни айбламайман. Улар ҳам қўлдан келганича ҳаракат қилишди. Жамоани учта ўйинда бошқарган бўлсам етарлича машғулот қилишга вақт бўлмади. Ўйинлар ораси уч кун эди.

- Учрашувлардан кейинги матбуот анжуманларида кескин айтган гапларингиз ҳиссиёт билан боғлиқми? Шунингдек ўйинни ўз қўлига оладиган етакчи ҳам етишмагандек кўринди...

- Ҳа, тўғри. Ҳиссиёт сабаб деб ўйлайман. Чунки, фаолиятимда бундай мағлубиятларга учрамаганман. Ўша пайт кўп нарса етишмаганди. Тўғриси жамоани жисмоний ҳолати жуда ёмон эди. Йигитлар тикланишга ҳам улгуришмаганди. Фёдоров жамоани ўзига мослаб тузган, ўз услубига мос футболчиларни тўплаган. Трансферлар ойнасида бир қатор футболчилар қўшиб олинди. Мана Тимур Кападзе келди икки ҳафта давомида машғулотларни олиб борди, футболчилар жисмоний жиҳатдан ўзларига келиб олишди. Кузатиб бораётган бўлсангиз натижалар ҳам чакки эмас.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика