Latest news

15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  2 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  2 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  4 13:44"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади  1 13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  4 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  4 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  3 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  10 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  1 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  8

Интервью. Дилшод Нуралиев: "Асосий таркибга бир нечта футболчи етказиб бера олсак мақсадимизга эришган бўламиз" News

Интервью. Дилшод Нуралиев: "Асосий таркибга бир нечта футболчи етказиб бера олсак мақсадимизга эришган бўламиз"

Кеча "Локомотив" ўринбосарлар жамоаси жорий мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

ТТЙМИ стадионида "Сурхон" билан кечган ўйинда 4:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган "Локомотив" ўринбосарлари кетма-кет олти ўйинлик дуранг натижасига барҳам берди. Ушбу беллашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилшод Нуралиевни суҳбатга чорладик. 

- Жорий мавсумда қўлга киритилган илк ғалаба билан табриклаймиз. "Сурхон" билан ўйиннинг биринчи бўлимида "Локомотив" ўринбосарларини ўйини бироз қовушмаганини кўрдик. Лекин, иккинчи бўлимда ўйиндаги устунлик ҳисобда ҳам акс этди. Умуман олганда мазкур ҳолатни аввалги учрашувларда ҳам кўргандик...

- Табрик учун ташаккур. Болларга ҳам катта раҳмат айтмоқчиман. Оғир ўйин бўлди. Рақибимиз аввалги турда "Пахтакор" билан ўйнаганди. Уларни дастлабки дақиқалардан бошлаб тажовузкор ҳаракат қилишини билгандик. Биринчи бўлимда ўйинимиз яхши чиқмади. Мана бир нечта ўйиндирки, асосан голларни биринчи бўлимда ўтказиб юбормоқдамиз. "Сурхон" жамоаси  бўлим сўнгида пенальтидан гол ура олмади. Бу қайсидир маънода бизга руҳий жиҳатдан устунлик тақдим қилди. 

- Заҳирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни жонлантирди ва ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Уларни орасида бир нечта асосий таркиб футболчилари ҳам бор эди. Бу олдиндан ўйланган режамиди?

- Тўғри. Заҳирадан қўшилган футболчилар ўйинимизни кучайтиришди. Иккинчи бўлимда майдонга тушириб, темпни ошириш учун бир нечта футболчини олиб қўйгандик. Шулар ўйинни ижобий томонга ўзгартирди. Аммо, барибир ўйинимизни сифатидан қониқш ҳосил қилмаяпман. Хатоларимиз кўп. Айрим жойларда ёш болларча хатоларга йўл қўймоқдамиз. Натижада ўзимизга қийинчилик келтириб чиқаряпмиз. Мана шу камчиликларни тўғирласак боллар бундан ҳам яхшироқ ўйинай олади. Қўл остимда иқтидорли боллар жамланган. Фақат, уларни устида ишлашимиз керак. Рақибимиз ҳам узоқ масофа йўл босиб келганигани учун иккинчи бўлимда толиқиб қолди деб ўйлайман. Энди биз рақибга қараб тўп тепишимиздан аввал ўз ўйинимизни топишимиз лозим. 

- "Локомотив" ўринбосарлари олтита турдан бери дуранг ўйнаб келаётганди. Олдинги учрашувларда нима етишмаганди? Таркиб олдинги йилгига қараганда нисбатан ёшарган. Балки, футболчилар ҳали фалсафангиз ва услубингизни тўлиқ тушуниб олмагандир...

- Тўғри таркиб ёшарган. Энди 17 ёки 18 ёшли футболчиларни ёш ҳам деб бўлмайди. Ўйин услубимни ўзлаштириб олишлари бироз қийин кечмоқда. Кўраётган бўлсангиз, ўйин пайтида тинмай кўрсатмалар бермоқдаман. Ўйлайманки, яна 2-3 турдан кейин болларни ўйинида ўзгаришлар бўлади. Ҳозир ҳам ўзгаришлар бор. Аммо, хатоларимиз жуда кўп. 



- Ўтган турларда жамоадан омад юз ўгирди десак бўладими? Чунки, аксарият баҳсларда сўнги дақиқаларда ғалабалар қўлдан бой берилди...

- "Қизилқум" билан ўйинда бугунгига қараганда яхшироқ ҳаракат қилгандик. Машғулотларда ушбу учрашувни видеосини кўриб чиқдик. Таҳлил қилдик. Жисмоний жиҳатдан охирги дақиқаларда фаоллик етишмаганди. Бугун эса тескариси бўлди. Керакли алмаштиришларни амалга оширганимиздан кейин ўйинни назорат қилиб бордик. Кейинги беллашувларда хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Боиси, мен шогирдларимга ишонаман. Уларни ақли бор. Бекорга уларни танлаб олмаганмиз. Насиб қилса максимал натижа кўрсатишга интиламиз. Бошқа томондан бу ерда натижа муҳим рол ўйнамайди. Лекин, ўз ўйинимизни топиб олсак натижа ўз-ўзидан ижобий кўриниш олади. Жорий йилда ёки кейинги мавсумда асосий таркибга бир нечта футболчи етказиб бера олсак биз ўз мақсадимизга етган бўламиз. 

- Кейинги турда "Локомотив" ўринбосарлари "Машъал" билан ўйнайди. Мазкур учрашувдан нима кутяпсиз?

- Биз учун ҳар бир баҳс қийин бўлади. Чунки, янги тузилган жамоамиз. "Машъал" билан ўйинда ҳужумкор футбол кўрсатамиз. Боиси, ўз майдонимизда тўп тепамиз. Ҳа, иккинчи даврада кўпроқ сафарда ўйнаймиз. Албатта, жисмоний жиҳатдан қийин бўлади. Футболчиларни тиклашга ва ҳар томонлама тайёрлашга ҳаракат қиламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика