Latest news

01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  28 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Интервью. Ботирали Эргашев: “Кўпчилик мени футболдан қайтармоқчи ҳам бўлган” News

Интервью. Ботирали Эргашев: “Кўпчилик мени футболдан қайтармоқчи ҳам бўлган”

Ўтган йил Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлган Ботирали Эргашев бу йилги мавсумни Самарқанднинг “Динамо” клуби сафида бошлади.

Бугунги кунда у Суперлиганинг етакчи посбонларидан бирига айланиб улгурди. Дарвозабон "Орзу" лойиҳаси меҳмони бўлиб турли мавзуларда ўз фикрларини билдирди.

ФУТБОЛГА КИРИБ КЕЛИШ

6-синфда ўқиб юрганимда бизнинг мактабда футбол тўгараги очилган. Биринчи мураббийим Меметов Сервер Савлиевич бўлганлар. Айнан шу кишидан футболнинг дастлабки сир-асрорларини ўрганганман. Наманганда эсласангиз иккинчи лигада "Поп-Фен" клуби бўларди. Ушбу жамоанинг ёшлар таркибида ўйнардим. 2009 йил Наманганда "Умид ниҳоллари" мусобақаси учун саралаш бўлган. Попдан уч нафар футболчини олишган, улардан бири мен бўлганман. Дилмурод ака Низамбаев бошчилигида Сирдарёдаги мусобақада чемпион бўлиб қайтганмиз. Қизиғи ўшанда 1993 йилда туғилган футболчилар ўйнашган, мен улардан икки ёшга кичик бўлишимга қарамай иккинчи дарвозабон сифатида олиб кетишганди. Шундан кейин Намангандаги футбол академиясида фаолият олиб бордим. Мусобақалардан бирида "Пахтакор"да ўйнайдиган дўстим Бобур Ибрагимов мени "Пахтакор"га таклиф қилган. Ўшанда жамоада дарвозабонлар тақчиллиги кузатилган экан. "Пахтакор" академиясига Мурод Исмоилов ва Шуҳрат Раҳмонқулов бошчилигидаги жамоага келиб 4 ой давомида кўрикда бўлганман. 2009 йилдан 2019 йилга қадар "Пахтакор" тизимида бўлдим.



ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯДАГИ МУНДИАЛ ҲАҚИДА

2015 йил Янги Зеландияда ўтган U-20 Жаҳон чемпионати кўпчилик каби мен учун ҳам фаолиятимиздаги катта ўрин тутади. Чунки ушбу мусобақадан кейин футболга бўлган муносабатим тубдан ўзгарган. Футболчи эканлигимдан фахрланганман. Сабаби сиз ўз юртингиз шарафини ҳимоя қиласиз, бу инсонда бўлган ватан туйғусини ҳам уйғотади. Жаҳон чемпионатига қадар имкониятлар кўп бўлганман. Аммо имкониятлардан фойдалана олмаганим учун терма жамоаларда иккинчи ёки учинчи дарвозабон бўлардим. Ўша пайтда захирада ўтирганимда қайси мураббий менга битта имконият берса ўша имкониятдан унумли фойдаланаман деб ўз олдимга мақсад қўйгандим. Бордию имкониятдан фойдалана олмасанг қанча афсуслансанг ҳам уни ортга қайтара олмайсан.



ОСИЁ ЧЕМПИОНИ БЎЛИШ

2018 йил Хитойдаги U-23 Осиё чемпионатида илк турда Қатарга ютқазиб қўйганимиздан кейин бош мураббийимиз Равшан Ҳайдар мени ўз хоналарига чақириб навбатдаги баҳсга тайёрмисан, ўзингни йўқотиб қўймайсанми дедилар. Ўйлаб ўтирмай тайёрман деб жавоб бердим, ишонч билдирсангиз ишончингизни оқлайман дегандим. Қатарга ютқазиб қўйганимиздан кейин барча йигитлар тушкунликка тушиб қолганди. Сабаби мусобақа январь ойи бошида бўлганди, шу боис 2017 йилги мавсум тугаши билан қолган футболчилар таътилга кетишганида биз терма жамоа билан йиғинга киришгандик. Барча дам олаётганда биз меҳнат қилдик, наҳотки шунча меҳнатимиз ерда қолиб кетади, энди ватанимизга қайси юз билан қайтамиз деган хаёл ўтди. Инсон ҳар қандай касбда ишласа ҳам ўз ватанига ёруғ юз билан келишни истайди. Иккинчи турда мусобақа мезбони Хитойга қарши ўтди. Менимча энг масъулиятли ва энг қийин баҳс айнан шу бўлганди. Сабаби ютқазиб қўйсак ортга қайтардик ва бошқа имкониятимиз бўлмасди. Худога шукур Хитойни мағлуб этдик ва барча йигитларда ишонч қайта пайдо бўлди.

Кутиб олиш жараёнида мен иштирок эта олмаганман. "Пахтакор" икки кундан сўнг Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичида Қатарда "Ал Гарафа"га қарши ўйнаши керак эди. Шу боис Забиҳилло Ўринбоев ва Жасур Яхшибоев билан бирга Хитойдан тўғри Қатарга учганмиз. Қатарга учиб борганимиздан кейин аэропортнинг ўзида интернетга кириб халқимиз жамоамиз аъзоларини ажойиб тарзда кутиб олганини кўриб, қанийди биз ҳам ўша ерда бўлиб қолсак деб ўйлаганмиз.



“НАВБАҲОР”ДАГИ ФАОЛИЯТ

2018 йил Хитойда чемпион бўлиб қайтганимиздан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе билан гаплашиб олганман. Ўшанда хали Элдор Суюновга ҳам имконият берилмаганди хатто. Суперлиганинг бошқа клубларидан таклифлар борлигини, кўпроқ ўйнашни истаётганимни айтдим. Лобанов ва Суюновдан ёш бўлганим сабабли тажрибам кам эди. Уларга муносиб рақобатчи бўлиш учун ўйин амалиёти керак эди. Осиё чемпиони бўлганимдан кейин мен билан Одил Ҳамробековни Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров қабул қилиб миннатдорчилик билдиргандилар. Ўшанда менга “Навбаҳор”да ўйнашни таклиф қилгандилар. Шу тариқа ижара асосида “Навбаҳор”га ўтдим. Бу клубда 14та ўйинда майдонга тушдим. Худди бу жамоадаги футболчилар билан олдидан танишдек тезда чиқишиб кетдим. Мени барча ажойиб тарзда кутиб олди. Ҳеч қандай муаммога дуч келганим йўқ. Мавсум охирида оғир жароҳат олдим. Бир ойдан сўнг “Пахтакор”га қайтиб кетишимни билиб туриб ҳам мени ўз ҳолимга ташлаб қўйишмагани учун “Навбаҳор” клуби раҳбарияти ва Наманган вилояти ҳокимидан миннатдорман. Насиб қилса яхши кунларида қайтаришни ният қилганман. Ўшанда “Пахтакор” раҳбарияти ва бош мураббий Шота Арвеладзе ҳам менга катта ёрдам беришди.


“ДИНАМО”ДАГИ ФАОЛИЯТ

Суперлига бошланишидан олдин “Пахтакор” сафида “Динамо” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказганимиздан кейин Самарқанд жамоаси бош менежери Илҳом ака Шарипов таклиф билан чиқди. Шунда мен энг аввало ўйин амалиёти учун ҳам “Динамо”га ўтишга тайёрлигимни айтгандим. Чемпионат бошланишидан икки кун олдин “Пахтакор” ижара асосида “Динамо”га ўтишимга рухсат берди. “Динамо”да ҳам жамоага мослашиш қийин бўлмади, чунки барча бир оиладек эди. Масалан, ўйин давомида хатолар қилсак-да, ҳеч ким бир-бирини айбламайди, аксинча бир-биримизнинг хатомизни тўғирлашга интиламиз. Ютқазсак ҳам, ютсак ҳам энг аввало барча жамоанинг хизмати бўлади. Жамоадаги эътиборга келсак, энг аввало Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва ҳомийимиз “Agromir Buildings” раҳбари Шавкат акага миннатдорчилик билдирамиз. Чунки, раҳбарларимизнинг футболга бўлган қизиқиши нақадар юқори эканлигини жамоага келибоқ билганман. Айниқса, таништирув маросимида шахсан вилоят ҳокими барчамиз билан кўришиб, юзлаб мухлислар олдида қўллаб-қувватлашини айтиб, омад тилаганди. “Динамо” мухлисларидан ҳам миннатдормиз. Сабаби, биз қаерда ўйнамайлик, ютганимизда ҳам, ютқазганимизда ҳам “Динамо” мухлислари биз билан елкама-елка туришади.



ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА ЧИҚИШ ҲАҚИДА

Яхши ният билан яхши нарсага умид қилганмиз. Биринчи навбатда ватанга қайтишни ўйлаймиз. Чунки мухлисларни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди. Мухлисларни ҳам тўғри тушунишимиз керак. Барчамиз бирлашсак, мухлислар ҳам, журналистлар ҳам ҳамма-ҳаммамиз бирлашсак Жаҳон чемпионатига чиқамиз.

ЁШЛИКДАГИ ОРЗУСИ

Ёшлгимда ота-онам ишларга кўмиб ташашарди. Ишларни барчасини қилиб, дарсларни тайёрлаб тезроқ футболга боришни хоҳлардим. Футболдан завқ олишни истардим. Ҳозирги кунга қадар шу нарса сақланиб қолган. Инсон қилаётган ишидан завқ олмаса қандайдир натижага эриша олмайди. Бу даражага етиб келаман деб ўйламаганман, шунчаки орзу-ҳавас эди. Куни-кеча яқин инсоним энди укажон ёшиз ҳам анча катта бўлиб қолди, оила боқишингиз керак. Футболни орқасидан оилани боқа олмайсизку деб айтдилар. Кўпчилик бошқа соҳани танлагин деб маслаҳат беради, футболдан қайтармоқчи бўлишади аммо шунга қарамай ўз йўлимни танладим ва охиригача бораман деб ният қилганман. 2009 йил "Пахтакор"га келганимда Чилонзорда икки қаватли бинода яшардик. Шароитлар анчагина оғир эди. Мурод Исмоилов қўл остида шуғулланардим. Улардан кўп нарса ўрганганман. Менга ҳаётда тўғри йўл кўрсатганлар. Қийинчиликларни енгиб ўтишни ўргатганлар. Мурод акадан кўп нарса ўргандим. Уларнинг битта гаплари доим ёдимда туради: "Эртага футболчи бўласанми ёки бўлмайсанми фарқи йўқ, энг аввало яхши инсон бўлгин". Мурод ака Исмоиловдан жуда ҳам миннатдорман. Шу кунгача уларга раҳмат айтиш учун фурсат бўлмаган эди.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди



TAS-IX эмас




Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика