Latest news

08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  0 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  3 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  3 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  4 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  11 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  5

"Интер"нинг камида иккита голида Пике айбдор News

"Интер"нинг камида иккита голида Пике айбдор

Пике исталган марказий ҳимоячини захира ўриндиғига ўтқизиб қўйишга ваъда берганди.

Аммо унинг якунлаш вақти келган кўринади.


Халқаро ўйинлар танаффуси пайтида "Барса" икки энг кучли марказий ҳимоячилардан айрилди – Араухо ва Кунде терма жамоаларда жароҳат олди. Натижада каталонияликлар сафида Чемпионлар Лигаси ўйинида Хави мавсум оралиғида хайрлашишни истаган – узоқ муддатли сардор ва жамоа етакчиси Жерар Пике асосий таркибда майдонга тушди.

Жерар Пике ўзига ниҳоятда ишониб, "Барселона"нинг асосий таркибида майдонга тушиш ниятида эканлигини айтган эди.

"Агар сизда жасорат бўлса, "Барса"га дунёнинг энг яхши ҳимоячисини олиб келинг. У ўринбосар бўлади", – деганди Пике Лапорта билан суҳбатда.

Ҳимоячилар олиб келинди, натижада Пике таркибдан жой олиш учун 5-шахсга айланди, бироқ имконият берилгач, омадсизликка юз тутди.

Биринчидан, биринчи гол билан бўлган эпизодда у Барелла томон жарима майдончасига кетаётган тўпни ўтказиб юборди ва ҳатто "ишончли тарзда" қўлларини ёйиб, қолган ҳимоячиларни бўшаштирди.



Буниси майли – узатма пайтига эътибор беринг – Жерар шунчаки офсайдда ухлаб қолди – агар у вақтида бир-икки қадам олдинга ўтганида "Интер"нинг икки футболчиси ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда қоларди, гол эса ҳисобланмасди.

 


Ҳужумда баланд бўйли ҳимоячидан хавф йўқ эди, аммо ҳимояда у ўйиннинг энг муҳим палласида жамоасига панд берди, ўша вақтда Левандовски ҳисобни тенглаштирди ва бутун жамоа учинчи – ғалаба голини уриш учун югурди.

Қаранг, Пике дарвозабон (!!!) Онанадан узатмани қабул қилиб, жарима майдончасига яқинлашиб, Гозенсни голли узатма билан таъминлаган Лаутарони қандай ўтказиб юборди.



Айтиш жоизки, "Барса" ўтказиб юборган учта гол ҳам жамоа фахрийларининг хатоларидан сўнг содир бўлди – иккинчи гол урилган эпизодда Серхио Бускетснинг узатмаси тўғри Хакан Чалханоглуга бориб тушди, кейин туркиялик футболчи Лаутаро Мартинес томона узун пасни амалга оширди. Ҳужумчи биргабир вазиятда Гарсияни алдади ва дарвозани чиройли тарзда нишонга олди.


ЕЧЛ. Драматик кечган баҳсда "Барселона" "Интер" билан дуранг ўйнади

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика