"Интер" Видалнинг агенти билан музокара олиб бормоқда
28 aug 2020 19:14
News
"Интер" Видалнинг агенти билан музокара олиб бормоқда
"Нерадзуррилар" чилилик футболчини қўлга киритиш учун 3-уринишни амалга оширишади.
"Интер" мутасаддилари "Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видалнинг агенти билан музокараларни бошлаган, дея хабар қилди Football Italia. Каталония жамоаси билан 1 йиллик шартномаси қолган хавбек Миланга кўчиб ўтиши кутилмоқда.
Бунга қадар "Интер" Видални қўлга киритиш учун 2 маротаба уриниб кўрди – ўтган ёз ва жорий йилнинг январида. Икки гал ҳам келишув амалга ошмади. Бу сафар "нерадзуррилар" аввал ўйинчининг ўзи билан келишиб, кейин "Барселона" билан боғланишга қарор қилишган. "Интер" раҳбарияти "Барса" ўз футболчисини арзон нархда қўйиб юборишига ишонади.
Олдинроқ "Ювентус"нинг янги бош мураббийи Андреа Пирло Видални Туринга қайтаришни хоҳлаётгани тўғрисидаги хабарлар тарқалган эди.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments