Инглизлар Холандни АПЛдан қувиб юбориш учун петицияларга имзо чекишмоқда. Бунинг сабаби...
08 oct 2022 12:18
News
Инглизлар Холандни АПЛдан қувиб юбориш учун петицияларга имзо чекишмоқда. Бунинг сабаби...
Эрлинг Холанд АПЛга ўтганини сезмаяпти. АПЛдаги саккизта ўйинда 14+3, барча мусобақаларда 12та ўйинда 19та гол — афтидан, норвегияликнинг ҳар қандай ўйинда таркибда бўлиши баҳсни бироз адолатсизроқ қилади. Мухлисларда Холанд одам эмаслиги бўйича шубҳалар кўпаймоқда.
Ҳафта давомида ҳужумчини тўхтатиш учун мўлжалланган бир нечта кулгили петициялар пайдо бўлди.
"Бу шунчаки адолатсизлик", — деб ёзди Change.org'даги Ten Hag's Reds ники остидаги петиция муаллифи. У ҳали ҳам дербидаги 3:6ни эсдан чиқара олмаётган кўринади. — Биз барчасини ўзгартиришимиз мумкин. Биз ҳаракат қилишимиз керак бўлган пайт келди, одамлар. Бу роботга мамлакатимизда юришга ортиқ имкон бермаслигимиз керак!".
Ушбу платформадаги иккинчи петиция муаллифи шундай тушунтирди: "Холанд — жиддий муаммо. У кутилмаганда пайдо бўлади ва бу буюк халқдаги меҳнаткаш инсонларнинг дам олиш кунларини доимий равишда бузади. Жамиятимиздаги миллионлаб инсонларнинг психологик соғлигини ҳимоя қилиш учун масала ҳал этилиши керак. Бу бошида қизиқ эди, аммо ҳозирда миллий хавфсизлик масаласига айланиб бормоқда".
Ушбу петициялар бир неча юзлар имзоларга эга бўлди, аммо Marca'нинг маълум қилишича, энг оммалашган петиция Британия парламенти ва ҳукуматига йўллангани бўлган: илтимос оддий — ҳужумчини АПЛдан қувиб юбориш, чунки "Ман Сити" таркибида робот ўйнамоқда.
Нашр петиция икки миллиондан ортиқ имзо тўплаганини таъкидламоқда, шундан сўнг уни сайтдан ўчириб ташлашди. Буни сайт модераторлари қилишлари мумкин эди, сабаби петиция сақланиб қолинса, қонун бўйича у Британия парламентида муҳокама қилиниши керак эди.
Аммо, сўнгги петиция катта эҳтимол билан фейк бўлган. У депутатларга қадар етиб бормаган, аммо уни жамоада муҳокама қилишган. Эмерик Лапорт мухлисларга қўшилди ва шеригини нафақат АПЛдан, балки умуман футболдан четлатишга чақирди.
Тез орада ўйинчини Англиядан чиқариб юбориш хоҳиши ҳақида Пеп Гвардиоладан чўрашди.
"Кечирасиз?" — дея бошида гапирди мураббий тушунмаган ҳолда. Испанга озгина петиция ҳақида тушунтиришганида, у жилмайган ҳолда гапирди: "Ҳазил тариқасида, бу яхши".
Шундан сўнг Пеп форвард учун мақтовларни аямади: "Унда ақлбовар қилмас инстинкт бор, тўп келишига бир сония қолган керакли жойда бўлиши ажойиб. Мураббий буни ўргата олмайди, бу имконсиз. У буни Норвегияда, Австрияда қилган, бу табиий равишда рўй беради, у тўпни ҳис қилади. Бизни танлаганинг учун раҳмат, бундай иқтидор борлиги бизнинг омадимиз".
Холандни тўхтатиб бўлмаяпти, Анчелотти Фергюсоннинг рекордини такрорлади ва Мессида янги ютуқ
Алишер Остонов таржимаси
Comments