Latest news

23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  1 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  3 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  67 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  7 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  11 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1

Инфантино: "VARнинг ЖЧ-2018даги натижалари қувонарли" News

Инфантино: "VARнинг ЖЧ-2018даги натижалари қувонарли"

ФИФА президенти Жанни Инфантино ЖЧ-2018да видеоассистент тизимига баҳо берди.

"VAR яхши ишлаяпти. Синов босқичини бошлаганимизга кўп бўлмади. Аввалига бунга салбий муносабатда эдим, аммо кейин бу тизимни синаб кўриш кераклигини тушундим. Жаҳон чемпионатидаги VARнинг натижаси қувонарли.  Мундиалнинг 62та ўйинида 18 марта бу тизимга мурожаат қилинди ва 16тасида тўғри қарор чиқарилди. VAR футболни ўзгартирмайди - уни тозалайди. Ҳакамларнинг 95% қарорлари тўғри эди. Аммо бу тизим орқали фоиз кўрсаткичи 99,3%га етди.

Биринчи навбатда футбол контакт кўп бўладиган спорт тури. Суперсекинлаштирилган тасвирда ҳамма нарсари кўриш мумкин. Энди ҳакамларда ўзини текшириб кўриш учун яна бир имконият бор.

Энди офсайддан голлар урилмайди. Бундан ташқари, сариқ карточкалар сони ҳам камайди. Футболчилар ҳаммаси камерада билиниб қолишини тушунишди. Ушбу мундиални VAR тизимисиз тасаввур қилиш қийин бўларди. Турнир янада адолатлироқ бўлди" - дейди Инфантино.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика