Инфантино ФИФА маблағларини шахсий мақсадлари йўлида ишлатганликда айбланмоқда
29 jun 2016 16:02
News
Инфантино ФИФА маблағларини шахсий мақсадлари йўлида ишлатганликда айбланмоқда
ФИФА тартиб-интизом қўмитаси ташкилот президенти Жанни Инфантинога нисбатан иш очди.
Маълумотларга кўра, Инфантино ФИФА маблағларини шахсий мақсадлари йўлида ишлатганликда айбланмоқда. Инфантино Чемпионлар лигаси финалига оиласи билан бориб келгани учун ишлатилган пуллар ким томонидан тўлангани номаълум. Миш-мишларга кўра, чипталарни россиялик олигарх сотиб олган. ФИФА бу маълумотга изоҳ бергани йўқ.
Link :
Source : FAZ
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments