Latest news

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  4 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   16 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  16 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  81 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  652 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

Индонезияда 130 дан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлган стадион бузилиб, қайта қурилади News

Индонезияда 130 дан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлган стадион бузилиб, қайта қурилади

Индонезия ҳукумати тартибсизликлар оқибатида 130 дан ортиқ одам ҳалок бўлган Маланг шаҳридаги стадионни бузиш ва қайта қуришга қарор қилди.

Бу ҳақда сешанба куни мамлакат президенти Жоко Видодо маълум қилди.

"Малангдаги стадионни бузамиз ва ФИФАнинг барча стандартларига мувофиқ қайта қурамиз", – деди Видодо.

1 октябрь куни Индонезиянинг Маланг шаҳридаги стадионда "Арема" ва "Персебая" ўртасидаги ўйиндан сўнг тартибсизликлар бошланди, натижада 130 дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмди. Кейинроқ Индонезия ҳукумати ҳодисани текшириш учун мустақил гуруҳ тузди. 14 октябрь куни Индонезиянинг сиёсат, адлия ва хавфсизлик бўйича мувофиқлаштирувчи вазири Муҳаммад Маҳфуд стадиондаги ўлимларнинг асосий сабаби полиция томонидан қўлланилган кўздан ёш оқизувчи газ эканлигини айтди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика