Latest news

01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  0 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  1 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  9 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  8 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  27 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2

Имкониятимиз қандай? News

Имкониятимиз қандай?

Терма жамоамиз ўрин олган гуруҳ шундайки, унда ўйин тарафлама яққол етакчи йўқ.

Нариги гуруҳда Австралия ва Япония бошқалардан устунроқ. Эрон ва Кореяга қарши охирги йилларда ўйнаб кўрдик, уларнинг савияси айни пайтда биздан бир калла устун эмас. Улар билан тенгма-тенг ва устун ўйнай олишимизни ҳам кўрсатдик. Шу сабабли гуруҳимизни деярли тенг кучли жамоалардан иборат деб айтиш мумкин. Австралияга узоқ парвоз ҳам катта қийинчилик туғдириши мумкин эди. Ҳар ҳолда, Эрон ва Австралияга етиб олиш ўртасида катта фарқ бор.

Тақвим биз учун қулай келди. Дастлабки 4 ўйиндан учтасини уйда ўйнашимиз ва барибир энг хавфли рақиб сифатида гавдаланаётган корейслар билан 5-турга келиб учрашишимиз анча яхши. Саралаш баҳсларида бирламчи вазифа сифатида уйда имкон қадар кўпроқ очко йиғишни айтишимиз мумкин. Тажрибали жамоалар биринчи ўринда шунга ҳаракат қилишади. Баҳслар бошланадиган сентябрь ойида деярли барча футболчиларимиз яхши ҳолатда бўлишади. Октябрда ҳам шундай ҳолатни кузатамиз. Сурия, Эрон ва Хитой билан ўз майдонимиздаги беллашувлар катта аҳамиятга эга бўлади.

Егор Кримец 1-турда Сурияга қарши баҳсни ўтказиб юборади. Бунинг охирги саватдаги жамоа билан уйдаги учрашувга тўғри келгани ҳам омадимиз. Бу сурияликларни етарли баҳоламаслик эмас, шунчаки бошқалар билан ўйин ундан ҳам қийинроқ кечиши турган гап.

Эрон ва Корея қитъамиз футболида етакчилардан деб баҳолаб келинмоқда. Қатар ва Хитой эса футболга катта пул сарфламоқда. Сурияда ҳозир нотинчлик, аммо уларда чемпионат ўйинлари тўхтатилмаган, қолаверса терма жамоага ҳомийлик қилаётганлар кўп. Жозе Моуриньони бош мураббийликка таклиф этишганининг ўзи терма жамоа имкониятини кўрсатиб турибди.

Рақибларни муносиб баҳолаш лозим, аммо ҳозир биз ҳам вазифани адо этишга қодир ҳолатдамиз. Бу ёғига яхшироқ ўйнаш ва дастлабки учрашувларда муҳим очколарни қўлга киритиш даркор. Бирор ишни омадли бошлаш унинг давомига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Бизнингча, бу сафар имкониятимиз анча яхши. Футболчиларнинг ўзи ҳам масъулиятни англашмоқда. Шу каби жиҳатлар бизга ёрдам беришига ишончимиз комил.


Беҳзод Назаров

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика