Latest news

13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  1 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  0 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  4 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  3 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  1 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  19 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  1 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  1 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  4 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  3 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  4 07:35ЖЧ U-20. Финалчилар маълум  4

Иминов энг катта мақсади ва "Бухоро"нинг имкониятлари ҳақида гапирди News

Иминов энг катта мақсади ва "Бухоро"нинг имкониятлари ҳақида гапирди

Суперлигага қайтган "Бухоро" клуби матбуот хизмати Ҳумоюнмирзо Иминов жамоада қолишини эълон қилди.

Шундан кейин 22 ёшли ярим ҳимоячи билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик. 

— Ҳумоюнмирзо, ўтган мавсум охирида "Пахтакор"нинг чемпионлигидан кўпроқ қувондингизми ёки "Бухоро" Суперлигага қайтганиданми?

— Ассалому алайкум. Мавсумнинг биринчи қисмини "Пахтакор"да ўтказгандим. "Шерлар" чемпион бўлишини хоҳладим. "Бухоро"нинг элитига қайтишига ёрдам берганим учун хурсандман. Эсда қоларли йил бўлди.

— Сизни "Бухоро"га ким таклиф қилди?

— Мураббийлар штаби чақирди. Лекин бу ўтишда акам (Сардор Эминов - таҳр.)нинг ҳам ҳиссаси катта.

— Бу йил ҳам Бухорода қолишингиз айтиляпти. "Пахтакор" сизни ижарага бердими ёки..?

— Йўқ, "Бухоро" трансфер ҳуқуқимни сотиб олган. Энди шу жамоага тегишлиман.

— Клубнинг бу йилги имкониятларини қандай баҳолайсиз? Жамоа аутсайдерлар зонасига тушиб қолмайдими?

— Ҳаким ака Фузайлов яхши жамоа шакллантиряпти. Ҳали ҳаммаси олдинда. Худо хоҳласа, юқори ўринлар учун курашамиз.

— Иминовнинг олдидаги шахсий мақсадлари қанақа? 

— Бу йил ўсишга эришмоқчиман. Энг катта ният эса терма жамоада ўйнаш.

Маълумот учун, Ҳумоюнмирзо Иминов ўтган мавсум "Бухоро" либосида 12 учрашувда майдонга тушиб, 2 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

Фахриддин ёзиб олди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика