Latest news

13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  0 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   0 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  0 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  7 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  4 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  9 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  7 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  11 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  8

Илёс Зейтуллаев: “Бизга ҳозир энг муҳими натижа” News

Илёс Зейтуллаев: “Бизга ҳозир энг муҳими натижа”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин биз учун оғир ўтишини билардик. Айни дамда турнир жадвалидаги ҳолат бўйича руҳий босим жамоамизга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти. Биз буни тушуниб турибмиз. 

Бугунги учрашувда рақибга бўш худудларни қолдирмаслик учун ҳаракат қилдик. Йигитлар юракдан ўйнашди, биз биз жамоамиз. Кимдир асосий таркибда тушади, яна ким захирада қолган, ёки Тошкентда, умумий бир жамоамиз. “Бунёдкор” жадвалда қуйи поғоналарда бораётганига қарамасдан бугун жуда яхши ўйнади. Албатта, биз, мураббийлар штаби бундан жуда хурсандмиз.

- “Бунёдкор” кетма-кет 2 та сафар учрашувида ғалабага эришди. Жамоани қийин вазиятда ўйинларга қандай тайёрлаяпсиз?

- Бизнинг олдимиздаги муҳим вазифа ғалаба ва турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаш. Ҳар бир ўйин охирги имконият бўлиб қолиши ҳам мумкин. Натижалар жуда қийин қўлга киритилаяпти. Йигитлар билан жиддий ишлаяпмиз. Ғалабалар кетма-кетлиги биз учун муҳим эди. Кемани ҳамма биргаликда тортиши керак, бунда жамоавийлик жуда муҳим.

- Жамоани Суперлигада сақлаб қолиш вазифаси қўйилганидан келиб чиқиб, ўйин услубларини танлаяпсизми?

- Мураббийлар штаби билан футболчиларда курашувчан характерни шакллантиришни мақсад қилганмиз. Қайси жамоа билан ўйнасак, ўша жамоа ўйинига қарши тура оладиган услубни танлай олишимиз керак. Мисол учун, “Сурхон” ва “Сўғдиёна” биринчи давранинг энг чиройли ўйин кўрсатган жамоалардан эди. Бугунги ўйинда ҳам қийин бўлишини билардик. Жараёндан келиб чиқиб, баъзан ҳужумга ўтдик, баъзида ҳимояландик ва омадимизни қарши ҳужумлардан изладик. Натижа қолади, ҳозир бу биз учун жуда муҳим.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика