Latest news

12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  3 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  10 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  11 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  15 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0

Илк учрашувга 25 кун қолди. Эртага БААга парвоз... News

Илк учрашувга 25 кун қолди. Эртага БААга парвоз...

Эртага Тошкент вақти билан соат 08:25да Ўзбекистон миллий терма жамоасини ўз бортига олган "ҳаво кемаси", БААга учади. Бу сафарги йиғинда сайтимиз ўқувчилари зерикиб қолмайдилар.
Октябрь ойида бўлиб ўтган йиғин каби "Футбол Экспресс" газетасининг кўмаги билан "CA" ҳам терма жамоамизнинг ҳал қилувчи йиғинида иштирок этади. Албатта, бу хабар кўплаб ўқувчиларни қувонтириши табиий. Кундаликлар, видео ва фотомақола. Футболчиларимиз билан эксклюзив интервьюларни жойидан туриб сизларга тақдим этамиз.

Дубайда бир эмас, учта жамоага қарши жиддий баҳс олиб борилади. Ундан ташқари бугун Алишер Никимбаевнинг менга маълум қилишича, "Ал Шабаб" ва "Ал Айн" клублари ўртасидаги қолдирилган учрашув 22 декабрь куни бўлиб ўтар экан.

Албатта, Азиз Ҳайдаров иштирокидаги БАА чемпионатининг марказий учрашувини томоша қилиш орқали, ундаги воқеаларни Сизларга етказамиз. Агар "Ал Шабаб" мазкур учрашувда ғалаба қозонадиган бўлса, турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олади. Бу ерда "Ал Айн"нинг яна битта захира ўйини қолади. Азизнинг ўйинини кўришдан ташқари, бирйўла "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги рақиби асил кучига баҳо берамиз.

Ҳозирча шулар. Бугунга қисқа бўлди, ҳаммаси эртадан бошланади. Демак, кутамиз, ўқиймиз ва терма жамоамизга омад тилаймиз!

Нодирхўжа Юлдашев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика