Latest news

09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  1 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  2 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  0 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  4 00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  2 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  3 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  10 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  11 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0

Илҳом Юнусов: "Қизилқум"да пенальтидан гол ура оладиганлар талайгина" News

Илҳом Юнусов: "Қизилқум"да пенальтидан гол ура оладиганлар талайгина"

Ғузорда “Шўртан” — “Қизилқум” жамоалари баҳси (0:1) якунлангач, навоийликлар ярим ҳимоячиси ва ғалаба тўпи муаллифи Илҳом Юнусов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

—   Дастлабки турда Қаршида мағлубиятга учраган “Шўртан” футболчиларини бизга қарши жиддий кураш олиб боришини кутгандик, — деди Илҳом Юнусов. — Шу боис, ўйин кутилганидек, жуда шиддатли ўтди. Ҳар икки жамоада ҳам голга тортадиган кўплаб вазиятлар юзага келди. Аммо ўйин жараёнида ундан унумли фойдаланиш на бизга ва на рақиб ўйинчиларига насиб этмади.

—   Кетма-кет иккинчи учрашувда пенальтиларни муваффақиятли амалга оширмоқдасиз? “Қизилқум”да бундан кейин бу вазифани фақат сиз бажарасизми?
—   Ҳозирча кўз тегмасин, бу имкониятдан самарали фойдаланяпман. Жамоамизда 11 метрли нуқтадан маҳорат билан дарвозани нишонга оладиганлар талайгина. Баҳриддин Ваҳобов, Вячеслав Шевченколар ҳам бу ишни бемалол уддалашади. Қишки ўқув-машғулот йиғини доирасида ўтган ўртоқлик учрашувида Ваҳобов рақиб дарвозасини ишғол этолмаганидан кейин клуб мураббийлар штаби бу вазифани менга топширишди. Асосийси, ўз жамоам ғалабасига ҳисса қўшаётганимдан жуда хурсандман.

"Қизилқум" матбуот хизмати


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика