Latest news

23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  15 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2

Илҳом Шарипов: "Ёшларга кўпроқ имконият берамиз" News

Илҳом Шарипов: "Ёшларга кўпроқ имконият берамиз"

«Динамо» - «Косонсой» (4:1) учрашувидан кейин Самарқанд клуби бош менежери Илҳом Шарипов учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Шогирдларим ўйинга яхши тайёргарлик билан тушишди ва рақибдан кучли эканлигини кўрсатиб ғалаба қозонишди. Томошабоп ўйинлар мухлисларимизга ҳам ёқди. Очиғини айтсам, бугун жамоамиз рақибдан бир бош баланд эканлигини майдонда кўрсатиб, буни таблодаги ҳисобда ҳам акс эттирди.

- «Динамо» мавсумдаги энг йирик ҳисобли ғалабасига эришди. Шунга қарамай, негадир жамоа ўйинидан қониқмагандек таассурот уйғотдингиз?

- Биласизми, бунга сабаб ҳар бир мураббий ўйланган комбинациялар, хавфли ҳужум чиройли якунга эга бўлиб, гол билан тугашини истайди. Бунга жуда кўп хавфли вазиятлар яратдик, аммо самарадорлик жуда яхши бўлмади. Ўйин давомида мураббий кўрсатмалар бериб туриб, вазиятлардан норози бўлиши нормал ҳолат.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳақида...?

- Барчаси ишончимизни оқлашди. Алишер Холиқов майдонга тушиб гол урди, Амиржон Сафаров ҳам захирадан тушибоқ, ҳисобни ўзгартирди. Комил Шарофутдинов, Аъламхон Ҳакимхонов, Лазиз Нуриддиновлар ҳам бугун жамоавий ўйин эвазига ғалабамизга ҳисса қўшишди.

- Кейинги турда «Оқтепа» жамоаси билан ўйин ўтказилмаслиги боис, жамоанинг режалари ҳам ўзгаргандир?

- Йигитларга уч кунлик дам берамиз. 13 июнь куни соат 18:00да эса Самарқанд вилоят терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. Бу йил Олий Лигага чиқишни мақсад қилганмиз, шу боис ҳозирдан ёш футболчиларни таркибга жалб этиш борасида бош қотиришимиз керак. Вилоят терма жамоага қарши баҳсда ҳам иқтидорли маҳаллий ўсмир ва ёш футболчиларни кўз остимизга олиб, таркибимизга жалб этамиз. Имконқадар бу ёшларга кўпроқ имконият берамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика