Latest news

23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  0 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  1 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  3 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  20 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  44 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  8 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4

Илҳом Шарипов: "Кетма-кет 6 ғалаба "Динамо"нинг ўйини секин-аста шаклланаётганлигини кўрсатмоқда" News

Илҳом Шарипов: "Кетма-кет 6 ғалаба "Динамо"нинг ўйини секин-аста шаклланаётганлигини кўрсатмоқда"

«Динамо» - «НБУ-Осиё» (4:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин «Динамо» бош менежери Илҳом Шарипов ўйин борасидаги саволларга жавоб қайтарди.
- Ўйин борасида тўхталсангиз?

- Учрашув тизигини бизнинг назоратимиз остида ўтди ва якунда ғалабани қўлга киритдик. Тезкор киритилган дастлабки икки голдан кейин йигитлар озроқ хотиржамликка берилишгани учун жазоландик. Дастлаб «рикошет» туфайли ўз дарвозамиздан тўп олиб чиққан бўлсак, иккинчи бўлим бошида қарши ҳужумда ҳимояда хатога йўл қўйганимиз иккинчи марта дарвозамиз ишғол этилишига сабаб бўлди. Қилинган ўзгаришлардан кейин жамоа ўз иродасини намойиш этиб яна ҳужумкорликка зўр берди ва ниятимизга етишдик. Шукурки, жамоамиз ўйин сўнггигача ўз кучига ишонмоқда ва бу якунда ғалабаларимизни таъминлаяпти.

- Кўринияптики, жамоа ўйини тобора шаклланмоқда. Бу иш жараёнида ҳам кўзга ташланмоқдами?

- Ҳаммасига биринчи навбатда вақт керак. Fалабаларимизнинг ҳеч бири осон қўлга киритилмаяпти, ҳар ўйинда курашиб, катта куч сарфлаб муваффақиятга эришаяпмиз. Кетма-кет олти ғалаба «Динамо» ўйини секин-аста шаклланаётганлигини кўрсатмоқда. Бугунги таркибда кўрган бўлсангиз, 11 футболчидан 9 таси маҳаллий ёшлар эди. Захиридан майдонга туширилган 4 футболчи ҳам секин-аста таркибга жалб этилаётган самарқандлик ёш иқтидорлар. Яъни, бугун тўп сурган 13 футболчи маҳаллий ёш футболчилардир. Умид қиламанки, биз ўйиндан-ўйинга янада яхшироқ ишлашда давом этамиз ва насиб қилса ўз олдимизга қўйилган вазифани уддалашга интиламиз.

- Бугун Алексей Николаев майдонга тушмади. Бу нима билан боғлиқ?

- Афсуски, жароҳатлар бизни четлаб ўтмаяпти. Олдинроқ тажрибали ҳужумчи Алишер Холиқов жароҳат олган бўлса, «Пахтакор-2»га қарши ўйинда Алексей Николаев жароҳат олди. Унинг ўрнига тўп сураётган ёшларга ҳали тажриба камлик қилади. Николаев 10 кунлардан сўнг сафга қайтиши лозим.

- «НБУ-Осиё»га қарши баҳс «Динамо»нинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйини бўлди, дея билдирилган фикрга қўшиласизми?

- Бугунги натижадан келиб чиқиб айтилган бўлса, қўшиламан. Умид қиланманки, чиройли ва муҳим ғалабаларимиз ҳали олдинда.

«Динамо» Матбуот хизмати.
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика