Latest news

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  2 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  16 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Илҳом Мўминжонов: "Одил Аҳмедов туфайли "Навбаҳор"га келдим" News

Илҳом Мўминжонов: "Одил Аҳмедов туфайли "Навбаҳор"га келдим"

Олий лигага ўтиш ўйини "Навбаҳор" - "Норин" (3:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "лочинлар" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Аввало бутун Наманган шаҳрини "Навбаҳор" Олий лигада қолгани билан табриклайман. "Навбаҳор" ҳар доим Олий лигада бўлган ва ҳар доим Олий лигада қатнашади. Бу билан бутун клуб ва ходимларни на бир маротаба муборакбод этаман. Мени "Навбаҳор" клубига келишимга Одил Аҳмедовнинг қўнғироғи сабаб бўлган. Аҳмедов билан кўришиб, гаплашиб олгач "Навбаҳор" клубини қабул қилиб олганман. Наманган вилоят ҳокими билан кўришиб, жамоани ҳозирги ҳолатидан олиб чиқишга, Олий лигада олиб қолишга ваъда бергандим. Бу ишни ёрдамчиларим билан биргаликда уддалаганимдан бениҳоят хурсандман. "Навбаҳор"нинг ҳолати жуда оғир эди. Аммо қўл остимдаги футболчилар билан бу ишни уддалашга кўзимиз етганди.

- "Навбаҳор" бугун омад эвазига "Норин"ни мағлуб этди. Бу фикрга қўшиласизми?

- Ҳа. Қорли ҳавода олий лига ва биринчи лига жамоалари бир хил даражада футбол кўрсатишади. Бу об-ҳаво жамоалар имкониятини тенглаштириб қўяди. Ҳар йили ПФЛ Кубоги бўлади. Ўша мусобақада ҳам биринчи лига жамоалари кўпинча Олий лига жамоаларини ютиб қўйишади. Шу боис икки кун олдин жамоага бизни жуда қийин ўйин кутиб турганини алоҳида таъкидлагандим. Стадионда қор тозаланмаганини кеча билгандим. Кеча ўйин олдидан машғулотни айнан шу стадонда ўтказмоқчи бўлгандик. Аммо қор тозаланмаганлиги боис Қибрайдаги стадионга кетгандик. У ерда ҳам айнан қорда машғулот ўтказгандик. Ҳа, бугун омад бизга кулиб боқди. Омад эса кучлиларга кулиб боқади. Футболчиларнинг, Худонинг қудрати билан бугун ғалаба қозондик.

- Жамоани қабул қилиб олишингиздан олдин "Навбаҳор" ўйин жиҳатидан жуда кўп камчилик ва муаммоларга тўла эди. Келаси мавсумда ҳам қўл остингиздаги футболчилар хизматидан фойдаланасизми ёки янги номлар орқали кучли жамоани тузмоқчимисиз?

- Жамоа 20 декабрга қадар таътилга чиқди. Кейинчалик жамоада футболчилар юзасидан ўзгаришлар бўлади. Асосан маҳаллий футболчиларга эътибор қаратмоқчиман. Наманганлик кўплаб футболчилар Олий лигада бошқа жамоалар сафида ҳаракат қилишади. Масалан "Нефтчи", "Машъал" жамоалари кўплаб наманганлик футболчилар ўйнашади. Биз ўша футболчиларни жамоага жалб этишга уриниб кўрамиз.

- "Навбаҳор" билан ўртадаги битим қанча муддатга тузилган?

- Шартномам шу йилнинг охирига қадар мўлжалланган. Энди раҳбарият билан янги шартнома борасида гаплашиб оламиз. Бу масала ҳали кўриб чиқилгани йўқ. Жамоа олдига Олий лигада қолиш вазифаси қўйилганди. Қайтариб айтаман, Одил Аҳмедов туфайли мен "Навбаҳор"га келдим. Аҳмедов ва вилоят ҳокими сўраган ва олдимизга қўйган вазифани уддаладик. Яқин кунларда раҳбарият билан учрашамиз ва янги шартнома бўйича келиша олсак, "Навбаҳор" жамоасини кучли бешталикка олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика