Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Илҳом Мўминжонов: "Кубок учрашувларида ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият бераяпмиз" News

Илҳом Мўминжонов: "Кубок учрашувларида ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият бераяпмиз"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Хоразм" 3:1 учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- Кубок ўйинларини иккинчи турида ғалабага эришдик. Шогирдларимдан миннатдорман, бугун биз қўллаган тактика ва режалар иш берди. Биринчи турда мағлуб бўлгандик. Футболчилар олдин ҳам айтганимдек рақибни менсимай майдонга тушишганди. Бугун ютишимиз шарт эди. Кубок учрашувларида гуруҳдан чиқишимиз керак. Футболчиларнинг ўзларида ҳам ҳоҳиш бор. Гуруҳдан чиқиб Суперлига жамоалари билан ўйинларда ўзларини синаб кўришмоқчи. Фарғоналик мухлисларни ғалаба билан табриклайман.

- Иккита ўйиндан буён таркибда ротациялар қилмоқдасиз. Шу масала хусусида ҳам изоҳ берсангиз.


- Чемпионатда 5 та тур давомида деярли бир хил таркиб билан ҳаракат қилгандик. Кубок учрашувларида ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга ҳам имконият бераяпмиз. Жамоавий ўйинни янада яхшилашга ҳаракат қилаяпмиз. Биринчи турда мағлуб бўлдик, бугун мана ғалабага эришдик. Барибир 3-4 нафар асосий таркиб футболчиларни майдонга туширдик, айримларига эса дам олиш имкониятини яратдик. "Қизилқум" билан ўйинга чемпионатда ўйнаб келаётган футболчиларни туширсак керак. Чунки бу ўйин орқали биз Про-лиганинг 6-турида "Динамо" жамоаси билан ўтадиган ўйинга тайёргарлик қиламиз.

- Шерзод Каримовнинг майдонга қайтиши жамоа ўйинига қандай таъсир кўрсатди?


- Шерзод Каримов маҳоратли футболчи. Унда жароҳат бор эди. Бугун уни жисмоний холатини тўлиқ тиклаб олиши учун майдонга туширдик. Кейинги ўйинларга насиб бўлса тўлиқ тайёр бўлади. Каримов биз учун зарур футболчи.

- Акбар Тўраевнинг ҳолати ҳақида маълумот берсангиз.


- Акбар Тўраев "Арал Самали" билан ўйиндан олдин жароҳат олганди. Аста-секин тикланаяпти. Насиб бўлса кейинги ўйинларда тўлиқ тайёр бўлади ва уни майдонга туширамиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика