Latest news

08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  1 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  11 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21

Илҳом Мўминжонов: "Клубда пайдо бўлган айрим мутахассислар бу футболчилар билан жамоа узоққа бормайди дейишган" News

Илҳом Мўминжонов: "Клубда пайдо бўлган айрим мутахассислар бу футболчилар билан жамоа узоққа бормайди дейишган"

"Навбаҳор" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан сўнг Илҳом Мўминжонов ва Азизбек Турғунбоев матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Футболчиларим ниҳоят охиригача ўйнаш кераклигини тушуниб етишди. Жиззахдаги аламли мағлубиятдан сўнг йигитлар икки тайм эмас уч тайм ўйнаш кераклигини тушунишди. Мураббийлар кўрсатмасини тўлиқ бажаришгани учун раҳмат айтаман. Бугунги ғалаба ўша аламли мағлубиятни ювиб юборди деб ўйлайман.

Ненад Иньяцнинг тезлиги паст эмас. У худди Турғунбоев каби 30 метрни 4 сонияда босиб ўта олади. Ненаднинг майдонда бўлиши рақибларга катта босим беради. Футболни тушунмайдиган айрим мутахассислар уни танқид қилишганди. Мана бугун у классини кўрсатди, "Локомотив" билан ўйинда ҳам шундай бўлганди. 

Ҳар бир рақибга қараб футболчиларни танлаймиз. Масалан, Меҳмонов ўтган турларда майдонга тушмаганди. Бугун туширдим ва у гол урди. Дилшод Жабборов бугунги баҳс тактикасига тўғри келмади ва шу боис тушмади. Кейинги учрашувда кимлар ўйнашини билмайман.

Клубда пайдо бўлган айрим мутахассислар бу футболчилар билан жамоа узоққа бормайди дейишган. Аммо янги келган мутахассислар янгилишишади. Мен ўзим йиққан таркиб билан фахрланаман. Насиб қилса иккинчи даврани ҳам шу футболчилар билан ўтказамиз", - дейди Илҳом Мўминжонов.



"Аввало ҳаммани ютуқ билан табриклайман. Бугун бизга ғалаба сув ва ҳаво каби зарур эди. Бизни қўллаб турган Наманган аҳлига катта раҳмат айтаман. Футболга кириб келишимга сабаб дадам. Биринчи мураббийларим Илҳом Абдуқодиров ва Хуршид Юлдашев. 15-сонли футбол лицейида ўқиганман", - дейди Азизбек Турғунбоев.


Rating: +67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика