Илҳом Ҳамроев: "Биз Осиёда Эрон ва Япониядан ортда эмасмиз"
11 oct 2022 12:29
News
Илҳом Ҳамроев: "Биз Осиёда Эрон ва Япониядан ортда эмасмиз"
Терма жамоамиз ярим финалда Японияга ютқазиб қўйди. Хўш, Қувайтдаги мусобақадан футзалчиларимиз қандай фикрда? Буни билиш истагида Илҳом Ҳамроев фикрларига қулоқ тутдик.

"Мусобақадан олган таассуротларимиз аъло. Осиё Кубоги биз учун тажриба бўлди, дея оламан. Япония билан ўйинда бизга озгина омад етишмади. Биз бу ўйинда ғалаба қозонсак бўларди. Қолаверса, хатоларимиз эвазига бизни мағлуб этди.
Финалга чиққан тақдиримизда биз Эронни ютган бўлардик. Тўғри, улар кучли. Лекин биз ҳам асло қолишмаймиз.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиёда учинчи рақамли эмас. Биз унданда юқори даражадамиз. Бунга тажрибамиз ва кучимиз етади. Баъзида омад етишмаслиги натижага панд бериши мумкин. Аслида биз Эрон ва Япониядан асло қолишмаймиз.
Мусобақага яхши тайёргарлик кўрилган экан. Барча шароитлар яратилиб берилди. Бу борада ҳеч қандай муаммони кузатганимиз йўқ.
Четдан бизнинг футзалчиларимизга таклифлар бўлади. Баъзида молиявий томонлама тўғри келмайди. Барибир агентлар йўқлиги учун ҳам келишувлар узилиб қолади. Аслида вариантлар бўлади.
“Жиззах-Кентекс” билан бу йил яна чемпион бўлишни ният қилганмиз. Чемпионатда кучли жамоалар сони ошган. Лекин биз мақсадга эришиш учун охиригача курашамиз", – дея сўзини якунлади Ҳамроев.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Comments