Latest news

08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  1 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  13 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  32 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  176 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6

Илҳом Абдуғаниев: «Тўғриси, жамоа сардори бўлиб майдонга тушишимни кутмагандим. Бунинг ўзига яраша масъулияти бор» News

Илҳом Абдуғаниев: «Тўғриси, жамоа сардори бўлиб майдонга тушишимни кутмагандим. Бунинг ўзига яраша масъулияти бор»

«Вишиста Краков» жамоасига қарши жамоа сардори сифатида майдонга тушган Илҳом Абдуғаниев учрашувдан сўнг андижонликлар матбуот хизматига интервью берди.

- Илҳом, аввало ўйиндан олган таассуротларингиз қандай бўлди?

- Ўйинни суст бошладик ва тезкор гол қабул қилиб олдик. Бу рақиб жамоани руҳлантирди ва иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Аммо ёмон ўйин бўлмади, деб ўйлайман. Биз ҳам етарлича вазиятлар яратдик. Бироқ охирида голга айлантира олмадик. Биласиз, таркибимизда янги келган футболчилар бор. Улар жамоа ўйинига мослашиб боришяпти. Худо хоҳласа, қолган учрашувларда яхши ўйнаб ижобий натижаларга эришамиз, деган умиддаман.

- Сиз ушбу учрашувда жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушдингиз. Сардорлик боғичи остида тўп суриш қандай бўлди?

- Тўғриси, жамоа сардори бўлиб майдонга тушишимни кутмагандим. Буни албатта ўзига яраша масъулияти бор.

- Олдимизда яна 3 та ўйин бор. Лекин шу кунгача бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувлари орасида сиз учун энг қийин рақиб қайси бўлди?

- Ҳа, йиғинимиз давомида яна 3 та ўйинимиз бор. Албатта, ўртоқлик учрашувлари орқали бор эътиборимизни ўйинимизни шакллантиришга қаратяпмиз. Шу кунгача бўлган ўртоқлик ўйинлари орасида қийин рақиб «Борас Баня-Лука» жамоаси бўлди, деб ўйлайман.

- Учрашувда иккала жамоа ноқулай об-ҳаво шароитида ўйнади. Бу ҳол қанчалик таъсир қилди, деб ўйлайсиз?

- Бугунги ўйин ёмғир остида ўтди. Бироқ учрашувга унчалик таъсир кўрсатди, дея олмайман. Чунки майдонда рақиб ҳам, биз ҳам шу шароитда ўйнадик. Балки чемпионат бошларида ҳам шунақа об-ҳаво шароитида ўйнашимиз мумкин. Жамоамиз Худо хоҳласа, бундай ҳолатларга ҳам тайёр бўлади.

- Учрашувдаги тезкор голлардан кейин ҳам жамоа тушкунликка тушмади ва рақибга муносиб қаршилик кўрсатди. Кутилмаган тезкор голлар ўйин режасини ўзгартириб юборди, деб ўйлайсизми?

- Албатта, тезкор гол ўйинга таъсир кўрсатади. Бироқ учрашув давомида биз рақибга бутун ўйинда устунлик қилишига йўл қўймадик. 2 та голдан кейин бизда ҳам яхши ҳужумлар бўлди. Иккинчи бўлим бошларида 2-3 та яхши вазиятимиз бор эди. Ҳакам томонидан жамоадошимизга қизил карточка кўрсатилганидан сўнг бир футболчи кам бўлиб қолдик. Шунга қарамасдан йигитлар вазиятлар яратишга ҳаракат қилишди.

- Умуман, Анталия йиғини жамоамиз учун қанчалик фойдали бўляпти, деб ўйлайсиз?

- Анталиядаги йиғинимиз табиийки, жамоамизга катта фойда бўляпти. Машғулот қилишга шароитлар жуда яхши. Икки маҳалдан машғулот, жисмоний ва тактик томондан мураббийлар жамоа устида ишлашяпти. Қолаверса, жуда яхши савиядаги спарринг-рақиблар билан ўйнаяпмиз. Ушбу беллашувлар орқали оптимал формага кириб, чемпионатга пухта тайёрланиб боряпмиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика