Latest news

23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  0 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  0 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  65 22:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  33 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  9 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  8 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  1 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3

Ильгиз Танташев – биринчи! News

Ильгиз Танташев – биринчи!

Суперлиганинг 2023 йилги мавсуми учрашувларида тоза ўйин вақти қанча бўлгани чоп этиб борилмоқда.

ПФЛ ҳозиргача биринчи давра беллашувлари статистикасини тўлиқ тақдим этди.

Биринчи даврада Ильгиз Танташев энг кўп — 9 та учрашувни бошқариб борган. Бу бежиз эмас албатта. Ильгиз бошқариб борган баҳсларда тоза ўйин вақти ўртача 58,07 фоизни ташкил қилган. Яъни, рефери футбол ўйнаш учун нисбатан кўпроқ имконият тақдим этган. Кучли учликдан Султонмурод Абдураҳмонов ҳамда Иброҳим Исмоилов жой олган. Аммо улар илк даврада фақатгина 3 тадан учрашувда ишлаган холос.

Аскер Нажафалиев ҳамда Акобир Шукуруллаев 7 тадан беллашувда ишлаган. Ҳар икки реферида тоза ўйин вақти 52,5 фоиз тенг. Улар мос равишда 10 таликка кирди.

Рустам Лутфуллин, Аҳрол Рисқуллаев, Ҳусан Музаффаров каби реферилар ишлаган учрашувларда фоиз 50 га ҳам етмаган.

Тоза ўйин вақти масаласи фақатгина реферилар меҳнатига боғлиқ эмас. Кўп ҳолатларда футболчилар билан боғлиқ масалалар катта саҳнага чиқади. Бироқ бунда ҳакамнинг учрашувга ёндашуви ҳам катта аҳамият касб этиши сир эмас. Ишонамизки, 2024 йилги мавсумда рефериларимиз соғлом футбол йўлида янада кўпроқ меҳнат қилади.

Қуйида барча энг камида 3 та ўйинда ишлаган бош ҳакамларнинг Суперлига-2023 биринчи даврасидаги статистикаси келтириб ўтилган:


Ильгиз Танташев — 9 ўйин (58,07 фоиз)
Султонмуродов Абдураҳмонов — 3 ўйин (55,4)
Иброҳим Исмоилов — 3 ўйин (55)
Вадим Агишев — 5 ўйин (54,78)
Ғайрат Жўраев — 3 ўйин (53,1)
Темур Тўхтасинов — 6 ўйин (52,9)
Аскер Нажафалиев — 7 ўйин (52,5)
Акобир Шукуруллаев — 7 ўйин (52,5)
Фирдавс Норсафаров — 6 ўйин (52,2)
Раҳимбек Каримов — 6 ўйин (51,7)
Абдурашид Худойберганов — 4 ўйин (51,3)
Азиз Асимов — 4 ўйин (50,05)
Рустам Лутфуллин — 5 ўйин (49,6)
Аҳрол Рисқуллаев — 4 ўйин (47,5).

П.С: Ушбу статистикага Суперлига-2023'нинг минимум 3 та баҳсида ишлаган ҳакамлар киритилган.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика