Икром Алибоев — "Пахтакор" - "Локомотив" ўйини ва чемпионлик учун курашадиган жамоалар ҳақида гапирди
14 mar 15:25
News
Икром Алибоев — "Пахтакор" - "Локомотив" ўйини ва чемпионлик учун курашадиган жамоалар ҳақида гапирди
Мазкур беллашувдан олдин икки жамоада ҳам Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган Икром Алибоевга юзландик. Футболчи дерби олдидан жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.
Lokomotiv Sardor Abdunabiyev - 20', Damjan Krajisnik - 38', Ivan Bulatovic - 47' |
Superliga. Round 3 14/03/2024, 18:45 0
:
3
Finished
|
Pakhtakor |
"Очиғини айтганда Кореяда трансляция бўлмагани учун ўйинларни жонли эфирда кўра олмадим. Лекин "Локомотив"нинг "Металлург" билан, "Пахтакор"нинг "Насаф"га қарши ўйинлари видеосини томоша қилдим. Бугун имкониятлар тенг. "Пахтакор"да ўзгаришлар кўп бўлди. "Локомотив" ҳам қуйи лигага тушиб кетганидан сўнг ёшларга кўпроқ имконият беряпти. Қизиқ ўйин бўлади, деб ўйлайман.
Таркиб борасида "Пахтакор" тажрибалироқ. Бежизга 5 йилдан бери чемпионликни қўлга киритаётгани йўқ. Кўп футболчилар тарк этганига қарамай ёшлар яхши таассурот қолдиряпти. "Локомотив" ҳам яхши натижа кўрсатади, деган тахминим бор. Таркибда Санжар Турсунов, Анзур Исмоилов каби етакчилар борлигини айтиб ўтиш мумкин. "Темирйўлчилар" кучли бешликка кирса керак. "Пахтакор" жорий мавсумда ҳам соврин учун курашади.
Тахминимча, ўйин дуранг билан якунланади. Икки жамоа ҳисобида ҳам ҳозир биттадан ғалаба ва дуранг бор. Баҳс "Локомотив" майдонида бўлиб ўтади. Қолаверса, чемпионат боши.
Чемпионлик учун курашда ҳар доимгидек жамоалар курашади. "Пахтакор", "Навбаҳор", "Насаф" ва "Нефтчи"дан биттаси бош совринга эга чиқса керак",- дейди Икром Алибоев.
Comments