Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  3 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Икром Алибоев: "Ўзбекистонда ҳам, Кореяда ҳам жароҳатимни сабабини айта олишмади. Германияда ўз ҳисобимдан операция қилдирдим" News

Икром Алибоев: "Ўзбекистонда ҳам, Кореяда ҳам жароҳатимни сабабини айта олишмади. Германияда ўз ҳисобимдан операция қилдирдим"

ЎФА матбуот хизмати терма жамоамизнинг БААдаги йиғини давомида ярим ҳимоячи Икром Алибоев билан интервью ташкил қилди.

Футболчи суҳбат давомида жароҳати хусусида ҳам фикр билдирди. 

"Жароҳатим битта вазиятда юзага келмаганди. У йиллар давомида йиғилиб келди. Ушбу жароҳат билан ўйинларда қатнашдим. Ўша пайтлар мураббий ўзгариб, ўйин амалиёти бермаётганлар пайтлар эди. Шундай вазиятда ўтган йилнинг октябрь ойида терма жамоа йиғинларига чақирилдим.  Бир томонда "Сеул" билан ОЧЛга тайёрланишимиз керак эди. Машғулотларга қўшилишимга жароҳатим йўл қўймади. Қатъий ташхис қўйилишини кореялик шифокорларга айтдим. Текширишди, барибир топа олишмади. Жароҳат қорин соҳаси орқали кетганди. Охири Ўзбекистонга қайтдим. Ўзимиздаги шифокорларга кўрсатдим. Улар ҳам аниқ сабабини билишгани йўқ. Янги мавсум олдидан Кореяга қайтиб бордим. Машғулотларни бошлаётганимда яна жароҳат панд берди. Бундай паллада руҳиятим ҳам тушиб кетди. 

Сеулдаги миллий университетнинг энг яхши шифокорига олиб боришди. У шифокор бир ҳафтадан сўнг ташхис қўйишини, сўнг операция қилишини айтди. Кореядаги дўстларим орасида бундай жарроҳлик амалиётини ўтаганлар бор экан. Уларнинг айтишича, операция муваффақиятли чиқмаган. Дўстларимнинг тавсияси билан Германияга боришни мақсад қилдим. Мазкур истагимни клубдагиларга ҳам айтдим. "Сеул"дагилар Кореядаги операция қилдирсам, барча маблағларни тўлаб берамиз, дейишди. Германияда эса ўзим қилдиришимни таъкидлашди. Соғлиқ биринчи ўринда турганда пул кўзга кўринмайди. Жароҳат юқорида айтганимдек қорин ва оёқ соҳасини бирлашмасида босим кўпайганидан нервлар сиқилиб қолган. Уни жарроҳлик амалиёти билан тўғирлашди. Ҳозирда ҳолатим 90, 95 фоизга яхши",- дейди Икром Алибоев ЎФА матбуот хизматига.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика