Икром Алибоев: "Ал Ваҳда" жамоаси мени қойил қолдирмади"
		
		13 feb 2018 15:08
        News	
	 
				 
				Икром Алибоев: "Ал Ваҳда" жамоаси мени қойил қолдирмади"
"Темирйўлчилар" ОЧЛ мусобақасини БААнинг "Ал Ваҳда" жамоасига қарши баҳс билан бошлади ва йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг "Локомотив" клуби футболчиси Икром Алибоев ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ал Ваҳда"га қарши учрашувнинг биринчи бўлими биз учун бироз қийин кечди. Ушбу жамоани жуда ҳам яхши ўрганиб чиққандик. Мураббийларимиз бизга "Ал Ваҳда"га қарши прессинг қўллашимизни ва қарши ҳужумда уларни жазолашимизни айтишганди. Бу нарса бизга қўл келди ва йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Майдон марказидан рақиб дарвозасини ишғол қилганимдан хурсандман. Бундай вазиятларни секундларда хал қилиш керак. Қараганимда ўнг қанотда Сардор Рашидов очиқ турганди. Рақиб дарвозабони ҳам олдинга чиқиб олганини кўрдим. Рашидовга тўпни узатсам ҳам бўларди. 
Лекин вазиятни ўзим хал қилишга қарор қилдим ва тўпга бор кучим билан зарба бердим. Дарвозабон қанча уринмасин барибир тўпни қайтара олмади. Шу тариқа дарвозани ишғол қилдим. Тўғрисини айтсам, "Ал Ваҳда" жамоаси мени қойил қолдирмади. Ушбу жамоадан кучлироқ ўйин кутган эдик. Иккинчи бўлимдаги тезкор киритилган голлар уларни синдириб қўйди. "Ал Ваҳда" жамоасида Европа даражасидаги Балаж Джуджак бизга қарши тўп тепди. Бу футболчи жуда ҳам тажрибали. Кучли футболчиларга қарши баҳс олиб бориш ҳар сафар ёқимли бўлади. Бундан ташқари Исмоил Матар ҳам ўз вақтида Осиёнинг энг яхши футболчиси эди", - дейди Икром Алибоев
Тўғрисини айтсам, "Ал Ваҳда" жамоаси мени қойил қолдирмади

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments