Latest news

18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  0 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   2 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  1 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  5 15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  6 14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  3 13:20Фонсека: "Эндрик 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас"  0 12:41"Атлетико" футболчиси Италияга йўл олмоқда  0 12:20"Нидерландияга қарши ЖЧ-1998 ярим финалида 32 кг га озганман"  6 12:00Бугунги ўйинлар: Каталония дербиси, "Селтик" — "Рейнжерс" ва бошқалар  0

Икки ой кечиккан мақола... News

Икки ой кечиккан мақола...

Орзу ҳавас...

 
Базан ўйланиб қоламан, келинчак учун бундан-да ширинроқ нарса бормикин? Футбол мавзусидан бироз нарига ўтиб тураман.

Бир неча миллионга олинган гўзал оқ либосда тантана билан тўйхонага олиб келинган келин ўзини маликалардек ҳис қилади: ҳаёт нақадар гўзал! Ҳақиқий бахт нима эканини кўриш умиди билан янги уйининг тилло остонасидан ўтади. Қимматбаҳо мебель, сеплар билан тўлдирилган хонадон бекасига айланади.

Бир неча кундан сўнг уни кузнинг салқин ва зимистон тонгида совуқ сув сепиб, кўча супураётган, ҳамманинг хизматини қилаётган ва баъзан ўша ҳаммадан дакки эшитаётган ҳолда топиш мумкин. Ўз кўчасини супуриши албатта яхши, шунчаки ҳамма гап шахсий хоҳиш ва мажбуриятлар, имконият ва иложсизлик каби тушунчалар қарама-қаршилигида, демоқчиман. Хуллас, беҳосдан қовоққа айланиб қолган тилла аравача ёдга тушади...

Энди футболга қайтамиз. 28 август тонггида Ўзбекистон миллий терма жамоаси биз учун муҳим бўлган ўйинни ўтказиш учун Хитойнинг Ухан шахрига йўлга чиқди.



Шу видеони кўриб, чиройли кузатишибди деб қувондим. Кетидан эса уйланиб қолдим: нега энди Пекинга?! Ўйин Уханда-ку! Тўхта, тўхта, бўлиши мумкин эмас.  ЖЧга тўғридан-тўғри йўлланма бериши мумкин бўлган учрашувга йигитлар ҳаво йўллари орқали олдин Пекинга, кейин Хитой ички йўналиши бўйлаб Уханга учишмоқдами? Битта чартерчалик қадримиз йўқми ёки қурбимиз етмайдими?

Орадан бир кун ўтиб редакциямиз яна хабар беради: “29 август куни соат 12:31да терма жамоамиз ЖЧ сўнгги саралаш босқичида Хитойга қарши баҳс олиб бориш учун йўлга чиққанди. Вакилларимиз Ухань шаҳрига етиб борди ва Intercontinental меҳмонхонасига жойлашди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги баҳс 31 август куни Wuhan Sports Center Stadium ўйингоҳида бўлиб ўтади”.

Скачать видео

Скачать видео



Йўл азоби...

5,5 соат Тошкент — Пекин рейси. 3 соат Пекин аэропортида кутиш. 2,5 соат Хитой ички авиакомпанияси билан парвоз. 1 соат отелгача босиб ўтилган йул. Божхона, хавфсизлик, паспорт ва бошқа текширувларни айтмаса ҳам бўлади. Жами: 14 соатлик йул.

Ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса ҳам парвоз қилган бўлсангиз, мени жуда яхши тушундингиз.  Бирор жойга учиб келгач, Тошкент ва маҳаллий вақт орасидаги фарқ, биоритмларнинг сурилиб кетиши, ўзга иқлим, босим, намлик, бошқа овқат ва умуман бошқача шароитлар... Ва сиз икки кундан сўнг юрт шарафини химоя қилиш учун майдонга тушасиз, нима дедингиз?

“Хамма тушуниб турибди, жуда ҳам муҳим уйинга кетяпмиз”, — деди Анзур Исмоилов Пекин рейси олдидан. Мана шу жойида паузани босиб турамиз. Наҳотки у адашганди? Ёки қолганлар уни тушуна туриб, муҳимлик тушунчасига қўл силтаганмиди?

Дунё амалиётига кўра, учрашув бўладиган жойга тўғри рейс бўлса, унда футболчилар оддий рейс билан боради. Борди-ю рейсларни, самолётларни алмаштиришга тўғри келса, одатда уларга чартер буюртирилади, бу федерациянинг иши.

Хўш, миллий термани мундиалга олиб чиқиши мумкин бўлган учрашувга “пересадка” билан юбориш кимнинг қарори? Уйқусиз 14 соат йўл босиб келинган кунданоқ машғулотга ҳайдаш-чи? Нега манзилга бор-йўғи икки кун қолганда борилди? Эртароқ йўлга чиқишнинг иложи бўлмадими? Футболчилар йўл чарчоғидан халос бўлиши нега ҳисобга олинмади? Нима сабабдан Анзур ва Одил Хитойдан йўл босиб келиб, яна ўша ерга овора қилинди? Соволлар жуда кўп, менимча, футболчиларнинг ўзида ҳам етарлича эди.



Қозоғистонда қандай?

Ҳаммангизга маълум, яқинда қозоғистонликларнинг ЖЧ саралаши доирасида Руминияга етиб бориши масаласи шов-шув бўлди. Қозоғистон ФФ миллий термани “Ўзбекистон” деб ёзиб қўйилган самолётда Бухарестга юборди. Оқибатда маҳаллий журналистлар “Сенсация: Руминияни қўрқитиш учун Қозоғистон термаси ўйинга “Ўзбекистон” ёзувли самолётда учиб келди”, деб жар солди. Воқеа Қозоғистон ФФ ҳамда Air Astana ўз сайтларида бунинг сабабларини тўлиқ  тушунтиришга мажбур бўлгани билан тугади.

Қўшни журналистиканинг бу қадар таъсир ўтказа олиши ва бу масалада расмий ташкилотлар улар билан ҳисоблашгани, шаффофликдан қочмагани ҳавасни келтиради. Ўзбекистонда имкониятдан келиб чиқиб чартер рейсни амалга оширса бўладиган  авиа компания бўлса-ю, мамлакат футболчилари Уханга чартерда эмас, биз билган аҳволда юборилса...

Тўғри, ўтди, кетди, имкониятни бой бердик. Аммо қилинган хатоларни таҳлил қилиш, масъуллар баёнот бериши, фундаментал жиҳатларга эътиборсизлик юзага чиқарилиши, ЖЧ орзусидагилар учун муҳимлигини биласиз-ку.

Театр кийим илиш хонасидан бошлангани каби, масъулларнинг ишга ёндашиши ўзгармагунча, ЖЧни фақат телевизорда кузатамиз. Футболчиларда бирозгина эркинлик бўлганида, термадаги шароитлар охирги пайт нақадар салбийлашгани, оддийгина озиқланиш, витанимизация ва ҳоказо масалалар ҳақида аноним интервьюлар эмас, балки очиқ суҳбатлар билан чиқа оларди.  Sport nurtrition, Sport dietitian каби тушунчалар бежиз юзага келмаган. Биз уларни инкор этиб, 14 соат мундиал саралашига сарсон қилиб натижага эга бўла олмаймиз...

Матлуба Мустаева.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика