Икки нафар ҳакам Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларидан четлатилди
		
		31 aug 2020 18:13
        News	
	 
				 
				Икки нафар ҳакам Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларидан четлатилди
"Бухоро" – "АГМК" учрашувида ишлаган Вадим Агишевнинг ҳаракатлари бошқарма томонидан синчковлик билан ўрганиб чиқилди. Бир неча вазиятларда Агишев жиддий ҳатога йўл қўйгани ва ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборгани аниқланди. Шу сабабли, унга Суперлига ўйинларидан четлатилиш интизомий жазоси белгиланди.
Шунингдек, "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" ўйини бош ҳаками Виктор Серазетдиновнинг ишида ҳам жиддий камчиликлар аниқланди. Унинг ўйин давомида йўл қўйган ҳатолари бевосита натижага таъсир қилди. Серазетдиновга нисбатан Суперлигадан четлатилиш ва қуйи лигага тушириб юбориш интизомий жазоси тайинланди.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, ЎФА ҳакамлар бошқармаси миллий чемпионатларимиз ҳар бир ўйинининг ҳар дақиқасини синчковлик билан кўриб, ўрганиб чиқмоқда ва ҳакамлар ҳаракатини атрофлича таҳлил этмоқда.
Ҳатога йўл қўйилган ҳолатларда ҳакамларга тегишли интизомий жазо белгиланяпти. Ўз ишига лоқайд мутахассисларга нисбатан жиддий огоҳлантиришдан тортиб, четлатилишгача бўлган чоралар қўлланилмоқда.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments