Latest news

09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  25 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  20 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  1 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  11 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  25 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1

"Икки кульминацион нуқтада Асимов АГМК клуби манфаатидан келиб чиқиб, қарор қабул қилгандек" — ПФЛ директори "Насаф" - АГМК ҳамда "Пахтакор" - "Олимпик" ўйинларидаги ҳакамлик ҳақида News

"Икки кульминацион нуқтада Асимов АГМК клуби манфаатидан келиб чиқиб, қарор қабул қилгандек" — ПФЛ директори "Насаф" - АГМК ҳамда "Пахтакор" - "Олимпик" ўйинларидаги ҳакамлик ҳақида

ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев 17 август куни ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг 16-туридан ўрин олган "Насаф" - АГМК ҳамда "Пахтакор" - "Олимпик" ўйинларидаги ҳакамлик ҳақида фикр билдирди.

Диёр Имомхўжаевнинг ёзишича, кечаги икки ўйин бўйича ҳамма ундан фикр сўраган. ЎзПФЛ директори бу борада ўз фикрларини баён қиларкан, жумладан, шундай ёзади:

"Насаф — АГМК ўйини бўйича саволларимиз ва эътирозларимиз бор. Ҳакамлар марказига буни билдирдик ва ўйинни экспертлар гуруҳи ўрганиб чиқишини сўрадик. Агар бош ҳакам ўзига ишонмаётган бўлса ва ВАР унга керакли кадрни топиб бера олмаган бўлса, ҳаммасини аниқ кўрганига ишонаётган қанот ҳакамининг фикрини эшитиши керак эмасмиди, деган саволни ўртага ташладик. Фикримча, икки кульминацион нуқтада Асимов АГМК клуби манфаатидан келиб чиқиб, қарор қабул қилгандек. Бироқ менинг фикрим ҳам сизники каби субъектив. Ишонаманки, объектив баҳони марказ беради.  

Пахтакор — Олимпик ўйини бўйича ҳакамларга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Юқори темпли ва сифатли учрашув (футболчилар хатоларини айтмаса). Жиззахда майдон сифатсиз бўлса, Жарда у гилам. Фикримча, муваффақиятсизликка сабаб ҳакамлардан изланиши керак эмас. Биз клублар мураббийларидан мундиалга чиқишимиз учун нима қилишимиз керак, деб сўрамаяпмиз. Клублар ҳам мураббий билан шу йўсинда шартнома имзолайди, деб ўйламайман. Мураббий ўз клуби учун жавоб бериши керак. Тўп Олимпик футболчисининг қўлига теккан вазиятда бемалол айтишим керак — бу ерда пенальти йўқ. Яқин масофадан тўпни кимдир сизга зарб билан тепса, сиз ҳам ўзингизни максимал ҳолатда шундай ҳимоя қиласиз, ҳимоячи тўпни қўли билан қайтаришни эмас, тўпдан камроқ зарар кўришни ўйлади IMHO. Қолган икки кульминацион вазиятда эса камида Пахтакор фойдасига қарор чиқарилди, эътироз билдирса, Олимпик билдириши керак. Иккинчи клуб хатони бошқа ердан изласин.

P.S. Ҳамма бир нарсани тушуниши шарт. Учрашувда асосий нарса ВАР эмас, бош ҳакам. Бош ҳакам ўзига юз фоиз ишонса, ВАР чақирувига бормасликка ҳаққи бор. ВАР қизил дея шубҳа билдирса, аммо бош ҳакам бу фикрга қўшилмаса, қизил бермасликка ҳаққи бор. Ҳакамлар қарор қабул қилаётганда аниқ критериялардан келиб чиқиши учун максимал даражада ҳаракат қилинади. Аммо сиз-у биз каби ҳакамларнинг ҳам ўз фикр ва қарашлари бор. Буни тушуниш керак. ВАР бош ҳакамга ёрдамчи ва ҳар қандай ҳоалтда ҳам якуний қарорни бош ҳакам қабул қилади, ВАР эмас".

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни ўтказилган мазкур икки учрашув ҳам дуранг натижа билан якунланган. Хусусан, "Пахтакор" ЖАРда "Олимпик" билан 1:1 ҳисобини қайд этган бўлса, АГМК Қаршида "Насаф" билан 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика