Latest news

16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда  0 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  0 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  1 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  11 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  8 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  23 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  4

Икки карра Осиё чемпиони, қиъанинг энг яхши ёш футболчиси Достон Ҳамдамов 24 ёшга тўлди News

Икки карра Осиё чемпиони, қиъанинг энг яхши ёш футболчиси Достон Ҳамдамов 24 ёшга тўлди

Бугун "Пахтакор" жамоасининг маҳоратли ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов таваллуд кунини нишонламоқда.

Бугун барча ёш тоифасидаги терма жамоаларида ўйнаган, Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўла олган, "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони соҳиби, бугунги кунда "Пахтакор" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Достонбек Ҳамдамов бугун 24 ёшга тўлди.    

Достонбек Ҳамдамов - 1996 йилнинг 24 июль куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида дунёга келган. "Бунёдкор" футбол академиясига келгунга қадар Янгиер футбол мактаб-интернатида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганган. 2014 йилда "Олмалиқ" (ҳозирги АГМК) жамоасига қарши учрашувда "Бунёдкор" жамоасидаги дебют учрашувини ўтказди. Ўша мавсум якунига қадар "Машъал", "Бухоро" жамоаларининг посбонларини ранжитишни уддасидан чиқди. Бу пайтда у 18 ёшда эди. 

Дарвоқе, Достонбек Ҳамдамов икки карра Осиё чемпиони бўлган уч нафар ўзбекистонлик футболчидан бири ҳам ҳисобларнади. Ўтган йили Хитойдаги "қорли финал" номи билан ёдда қолган қитъа чемпионатида чемпион бўлган таркибда Акромжон Комилов, Достонбек Ҳамдамов ва Жавоҳир Сидиқов бор эди. Бу уччовлон 2012 йил Эронда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионатида ҳам қатнашиб, якунда чемпион бўлишган эди.


Тошкентда Роналду билан учрашув. Ушбу болаларнинг орасида Достон Ҳамдамов ҳам бор. 



Бугунги қаҳрамонимиз 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган.  "Қалдирғочлар" сафида 2014-2017 йиллар оралиғида тўп тепган. 2016 йилги мавсумда жамоасининг энг яхши тўпурари сифатида кумуш медалларига эга чиққанди. Орада маълум вақт Россиянинг "Анжи" жамоасида тўп тепган Ҳамдамов ўтган мавсумдан эътиборан "Пахтакор" жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. 

Достонбек Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоалари таркибида ўйнаган. Яъни, барча ёш тоифаларидаги терма жамоаларда ўйнаб, босқичма-босқич юқорига кўтарилиб борган. ОФК томонидан ҳар чоракда чоп этиладиган "AFC QUARTERLY" журналининг навбатдаги сонларининг бирида Ҳамдамов билан интервью чоп этилди. Бу интервью Достонбек 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилганидан кейин амалга оширилганди.

- Ўзбекистон футболининг ўсиб келаётган янги авлод вакилларидан бири, ОФК томонидан 2015 йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб тақдирланган Достонбек Ҳамдамов ўтган мавсум ўзини кўрсатди. Клуб ҳамда терма жамоаси учун порлаган нурга айланди, - дея бошланган эди ўша интервью. 



Сайтимиз ходимлари номидан Достон Ҳамдамовга соғлик ва саломатлик, фаолиятида эса улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика